ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ АНДИЖОН ШАҲРИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ АНДИЖОН ШАҲРИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


2020 йил 6 март куни таъмирлаш ишлари сабабли «Ҳудудгаз Андижон» МЧЖнинг “Куйганёр-3” газ тарқатиш шаҳобчаси тармоғида ҳамда “Ю. Отабеков” кўчаларига туташ бўлган ҳудудларда ва “Боғишамол-2” автоматик газ тарқатиш шаҳобчасининг (ГТШ) 1- ва 2-тармоқларида таъмирлаш ва оловли ишлар олиб борилиши режалаштирилган. 

Унга кўра, Андижон шаҳрининг “Шимолий кичик” ва “Қўшариқ” даҳалари, “Истиқлол” (8-сон), “Қўшариқ”(9-сон), “Шифокор”, “Яхши” МФЙ ўрамидаги аҳоли хонадонларида, шунингдек, “Ёйилма” (1-сон), “Соғлом авлод” (2-сон), “Иқбол”, “Ўрикзор” (3-сон), “Баркамол” (4-сон), “Қоратут” (5-сон), “боғи Эрам” (А.Бакиров), “Буюк ипак йўли” (Ҳ.Аҳмедов), “Янги ҳаёт”, “Боғишамол”, “Чорвадор”, “Ўзбекистон 20 йиллиги” (Охунбобоев), “Пистамозор” ҳамда “Ўзбегим” (Султон Жўра)МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар ҳудудларида 2020 йил 6 март куни соат 09:00-17.00 оралиғида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати



Report Page