ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


2019 йил 5 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманидаги «Раушан» ГТСда (газ тарқатиш станцияси) табиий газ ҳисоблагични таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, «Раушан» ОФЙ ҳудуддаги жами 350 та аҳоли хонадонларида соат 13:00 дан 18:00 га қадар, Шуманай туманидаги «Дайхонобод» ГТСда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан «Дайхонобод» ва «Арзимбеткум» ОФЙ ҳудудларидаги жами 509 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 18:00 га қадар газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек,  2019 йил 5 декабрь куни Бухоро вилояти, Когон туманидаги «Известковый» ГТСда юқори босимли газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш соат 9:00 дан 18:00 га қадар вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.


«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати




Report Page