ДИҚҚАТ! ОЛМАЗОР, ЯШНОБОД ВА ЯККАСАРОЙ ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
❗️2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани “Сағбон” кўчасидаги ўрта босимли Д-219 мм ер ости газ қувурини бошқа жойга кўчириш ишлари “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Olmazortumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 8 июль куни амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу ишларни бажаришда 2021 йил 8 июль куни соат 10:00 дан 17:30 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Олмазор тумани аҳоли истеъмолчилари:
- “Х.Кўҳакий” МФЙдаги ҳовлилар, 255 та хонадон.
Шайхонтоҳур тумани улгуржи истеъмолчилари:
- “Чорсу” деҳқон бозоридаги 15 та улгуржи истеъмолчилар.
----------------------------------------------------------------------------------------------------
Яшнобод тумани “Каттақўйлиқ” маҳалла ҳудудидаги ер усти Д-76 мм ўрта босимли газ қувурини бошқа жойга кўчириш ишлари “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Yashnabodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 8 июль куни амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу ишларни бажаришда 2021 йил 8 июль куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
- “Каттақўйлиқ” маҳалла ҳудудидаги 15 та кўп қаватли уйлар, 876 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилари:
- “Каттақўйлиқ” маҳалла ҳудудидаги 8 та улгуржи истеъмолчилар.
-----------------------------------------------------------------------------------------------------
Яккасарой тумани “Дилбулоқ” маҳалласидаги паст босимли Д-102 мм ер усти газ қувурини бошқа жойга кўчириш ишлари “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Yakkasaroytumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 8 июль куни амалга ошириш режалаштирилган.
Ушбу ишларни бажаришда 2021 йил 8 июль куни соат 11:00 дан 16:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
- “Дилбулоқ” маҳалласидаги 5 та кўп қаватли уйлар, 520 та хонадон.
“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.
✍️“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати