ДИҚҚАТ! КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ВА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ТУМАНЛАРИ ҲУДУДИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ! КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ВА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ТУМАНЛАРИ ҲУДУДИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


Республикамизда аҳолига табиий газ етказиб бериш жараёнини самарали ишлашини ташкил этиш, куз-қиш мавсумида газ таъминотидаги узилишларни олдини олиш мақсадида, республика миқёсида режага мувофиқ, газ тақсимлаш нуқталари, қувурлари ва ҳисоблагичларни таъмирлаш-назорат ишлари олиб борилмоқда. Мазкур, таъмирлаш-назорат ишларини техника хавфсизлиги қоидаларига кўра ўтказилишини таъминлаш мақсадида, истеъмолчиларга газ етказиш вақтинча тўхтатилмоқда.

Хусусан, 2019 йил 14 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўка тумани «Ачамайли» ва «Қорақўйли» МФЙ ҳудудларидаги юқори босимли газ узатиш қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, мазкур ҳудудлардаги жами 3714 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 га қадар, Чиноз тумани, «Ойдин» ҳудуди, «Қахрамон» маҳалласида жами 1100 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 га қадар, Олмалиқ тумани, «Абдулла Қодирий», «Теракли» МФЙлари ҳудудидаги жами 667 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.


«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати

Report Page