ДИҚҚАТ! КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ САБАБЛИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ТУМАНЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ДИҚҚАТ! КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ САБАБЛИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ БАЪЗИ ТУМАНЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


Республикамизда аҳолига табиий газ етказиб бериш жараёнини самарали ишлашини ташкил этиш, куз-қиш мавсумида газ таъминотидаги узилишларни олдини олиш мақсадида, республика миқёсида режага мувофиқ, газ тақсимлаш нуқталари, қувурлари ва ҳисоблагичларни таъмирлаш-назорат ишлари олиб борилмоқда. Мазкур, таъмирлаш-назорат ишларини техника хавфсизлиги қоидаларига кўра ўтказилишини таъминлаш мақсадида, истеъмолчиларга газ етказиш вақтинча тўхтатилмоқда.

Хусусан, 2019 йил 29 октябрь куни, Тошкент, Зангиота ва Қибрай туманлари ҳудудидаги жами 46328 та аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 17:00 гача, Оққўрғон тумани ҳудудидаги жами 1100 та аҳоли хонадонларида соат 10:00 дан 17:00 га қадар, 2019 йил 31 октябрь куни Пискент тумани, «Фурқат» массиви ҳудудидаги 6-кўп қаватли уйдаги жами 16 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари муносабати билан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати

Report Page