“ДИҚҚАТ, БОЛАЛАР!”

“ДИҚҚАТ, БОЛАЛАР!”


Қашқадарё вилояти ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Диққат, болалар!” профилактик ойлиги доирасида Ғузор туманидаги таълим муассасаларида ўқувчилар иштирокида тарғибот-тушунтириш тадбирлари ўтказилди.

Тадбирларда ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, йўлни белгиланган жойлардан кесиб ўтиш, чалғитувчи турли хилдаги қурилма ва буюмлардан фойдаланмаслик, шунингдек, катталар ёрдамидан фойдаланиш, светофор ишоралари ва йўл белгиларига риоя этиш бўйича тушунчалар берилди.

Болажонларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида махсус буклетлар тарқатилди.


Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page