ДХШ Ривожлантириш Агентлиги “Partnerships Awards 2022” ғолиби

ДХШ Ривожлантириш Агентлиги “Partnerships Awards 2022” ғолиби

MoliyaPress

2018-йил охиридан бошлаб фаолият юритаётган ДХШ дастури, Президентимиз раҳбарлигида 2017-йилда бошланган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. ДХШ орқали, Ўзбекистон такомиллаштирилган давлат хизматларини кўрсатиш учун жуда зарур бўлган молиялаштиришни жалб қилиш ва хусусий сектор експертизасини ўтказиш учун муқобил механизмни мақсад қилиб қўйган. Бинобарин, бу саъй-ҳаракатлар халқаро ҳамжамият томонидан яхши қайд этилмоқда, буни Ўзбекистонни 2022 йилги ҳамкорлик мукофотлари совриндори деб эълон қилиниши мисолида ҳам кўриш мумкин.

Мукофот ҳақида қисқача маълумот:

"Partnerships Awards" соҳадаги мукаммаликни эътироф этишнинг энг катта ва энг нуфузли соврини ҳисобланади. Бу йил, ушбу мукофот пандемия келтириб чиқарган муайян муаммоларга жавобан ташкилотлар ва шахслар томонидан режалаштирилганданда кўпроқ натижаларга эришиш учун қилинган улкан саъй-ҳаракатларни акс еттиради.

"Partnerships Awards" муҳим аҳамиятга эгалиги шундаки, улар энг кучли танқидчилар томонидан баҳоланади. Экспертлардан иборат бахолаш панели давлат ва хусусий секторни намойиш этувчи 30 дан ортиқ соҳа мутахассисларидан иборат. Бахолаш панели аъзолари ДХШ соҳасидаги мутахассислиги, тажрибаси ва ҳаққонийлиги асосида танланади.

Ушбу мукофот "Haymarket Media" гуруҳининг бир қисми бўлган "Partnerships Bulletin" томонидан ташкил этилган. Бу давлат инфратузилмасини лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва сақлаш учун шериклик алоқаларини ўрнатадиган давлат ва хусусий сектор раҳбарларига мухим маълумотларини тақдим этади.

Маълумот учун: "Partnership Bulletin" давлат ва хусусий сектор раҳбарларига давлат инфратузилмасини лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва сақлаш учун шериклик алоқаларини ўрнатадиган мухим маълумотларини тақдим етади. Таҳририят қамрови, маълумотлар базаси ва бозорга оид етакчи тадбирлар орқали транспорт, ижтимоий ва коммунал инфратузилма соҳаларини шакллантирадиган лойиҳалар, шериклар ва сиёсат ҳақида маълумот алмашиниш платформалари билан таъминлайди.

Partnerships Awards 2022:

Жорий йилдаги "The Partnerships Awards" 19 май, пайшанба куни Лондондаги "The Hilton on Park Lane" да бўлиб ўтган тадбирда, нафақат 2021 йилги мукофот ғолиблари, балки 2022 йилги мукофот ғолиблари ҳам еълон қилинди. Тадбирга бағишланган кеча жамоалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилган ажойиб ҳамкорлик ва лойиҳаларни нишонлаш учун ДХШ сохасининг барча жабҳаларидан юқори лавозимли вакилларни бирлаштирди. Бу сўнгги икки йил ичида содир бўлган таҳсинга сазовор ишларни кенг нишонлаши учун сектор вакилларини бирлашиши учун қулай имконият бўлди.

2022 йилги Partnerships Awards Ўзбекистон учун жуда муҳим бўлди, чунки Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (ДХШ РА) давлат секторининг "йил тарғиботчиси" номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳукуматнинг ривожланиш стратегиясининг негизида ДХШ дастурининг жойлаштирилганлигининг ёрқин намунасидир.

Маълумот учун: ушбу мукофотни 2018 йилда Бангладеш, 2017 йилда Мелбурн ва 2016 ва 2014 йилларда эса Филиппин қўлга киритган.

Бундан ташқари, энг яхши коммунал хизматлар лойиҳаси номинациясида иккита лойиҳа финалчилар қаторига киритилган: (а) Абу Даби "Future Energy" компанияси (Масдар) томонидан амалга оширилган 457 Мвт Шеробод Қуёш ДХШ лойиҳаси ва

"Veolia Energy Tashkent" томонидан амалга оширилган Тошкент шаҳар иситиш тармоғини ишлатиш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаси.


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

Report Page