ДХХ:Сирдарёдаги йўл қурилишида 1 млрд сўм бюджет маблағи ўзлаштирилганини аниқланди

ДХХ:Сирдарёдаги йўл қурилишида 1 млрд сўм бюджет маблағи ўзлаштирилганини аниқланди

https://t.me/xavfsizlik_uz


Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ва Ховос транспорт прокуратураси ҳамкорлигида йўл инфратузилмаси объектларида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш юзасидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, «Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш» Унитар Корхонасининг собиқ мансабдор шахслари томонидан 2018-2021 йилларда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун ажратилган бюджет маблағлари, ишчи ходимларнинг иш ҳақлари ва рағбатлантириш пуллари - жами 1 млрд. 006 млн. 792 минг 703 сўм талон-торож қилинганлиги аниқланди.

Натижада ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди ҳамда Унитар Корхонанинг собиқ раҳбари “Х.О.”, собиқ бош ҳисобчиси “С.Ш.”, собиқ ҳисобчиси “Х.С.”, собиқ бўлим бошлиғи “М.Ш.” ва яна 10 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, суд идораларига юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман судининг ҳукмига кўра, айбдорларга озодликдан маҳрум қилиш, аҳлоқ тузатиш ишлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа жазо турлари тайинланди.

Талон-торож қилинган 1 млрд. 006 млн. 792 минг 703 сўмдан 767 млн. 753 минг 402 сўми суд ва тергов даврида давлат фойдасига ундирилди, қолган 239 млн. 039 минг 301 сўми Мажбурий ижро бюроларига мажбурий тартибда ундириш учун юборилди.


Report Page