ДХХ: Жойларда ер майдонларининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

ДХХ: Жойларда ер майдонларининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

https://t.me/xavfsizlik_uz


Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманидаги фермер хўжалик раҳбари мазкур фермер хўжалигига ҳамда ўзига алоқаси бўлмаган 3 та фермер хўжалигига тегишли бўлган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 620 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 200 минг АҚШ долларини ўз қариндоши орқали олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

 Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Оқдарё туманидаги фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 1,5 гектар ер майдонини иссиқхона ташкил қилмоқчи бўлган фуқарога 120 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 60 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 Бошқа ҳолатда эса “Urgut Savdo Kompleksi” МЧЖда ишловчи шахс ўзганинг ишончига кириб, унга мазкур савдо комплекси ҳудудидан 60 квадрат метр ер майдони олиб бериш учун 40 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 Наманган вилоят кичик саноат зоналарини бошқариш ва мувофиқлаштириш дирекциясининг туманлардан биридаги масъул ходими ўзи фаолият юритувчи туманда жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудидан 80 сотих ер майдони олиб бериш учун тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқародан 300 млн. сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

 Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page