ДХХ Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги ходимини қўлга олди

ДХХ Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги ходимини қўлга олди


https://t.me/xavfsizlik_uz

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги ходими 2 нафар фуқарони Қирғизистондаги олий ўқув юртида ўқишлари ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, сўнгра уларнинг ўқишларини пойтахтимиздаги олийгоҳлардан бирининг 2-босқичига кўчириб бериш эвазига 18 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Шунингдек, хорижий давлатлардаги ОТМларга ўқишга киришга кўмаклашиш билан шуғулланувчи, Тошкент шаҳридаги МЧЖ раҳбари Қозоғистон Республикаси фуқароси билан келишган ҳолда 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг Қозоғистон Республикасидаги олийгоҳлардан бирининг 1-босқичини тамомлаганликлари ҳақидаги ҳужжатни тайёрлаб бериш эвазига ҳар биридан 15 млн. сўмдан пул маблағи талаб қилади.

Натижада, у МЧЖ ҳисоб рақамига умумий 9 млн. сўм, Қозоғистон фуқароси номига 1900 АҚШ доллари ўтказилгани тўғрисида 4 дона квитанцияларни қабул қилиб олган вақтида, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва ИЖҚК департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Шунингдек, ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда пойтахтимиздаги нуфузли олийгоҳлардан бирининг 3-босқич талабаси 2 нафар фуқародан 2 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланди.

Маълум бўлишича, у Қозоғистон Республикасидаги олийгоҳлардан бирининг 2-босқичини тамомлаганлиги ҳақида сохта ҳужжат олиб бериб, мазкур ҳужжат орқали Тошкент шаҳридаги хусусий университетнинг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page