ДХХ Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди

ДХХ Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди


https://t.me/xavfsizlik_uz

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳолатга чек қўйилди.

Хусусан, хориждан автомашиналар олиб келиб, сотиш билан шуғулланувчи, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1981 й.т. шахс Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жойлашган фермер хўжалик раҳбари билан келишган ҳолда, ўзганинг ишончига киради ва мазкур хўжаликнинг 16,5 гектар суғориладиган ерини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 600 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Шунингдек, улар бу ишга 1987 й.т. шахсни ҳам жалб қилишади.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида улар сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

 Тошкент шаҳрида яшовчи, 1963 ва 1975 йилларда туғилган икки нафар фуқаро тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахснинг ишончига кириб, унга “коврак” ўсимлиги етиштириши учун Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ўрмон хўжалиги ҳудудидан 1000 гектар ер майдони ажратилишида ёрдам беришларини айтиб, эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят прокуратураси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур шахслар сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида улар ушбу ноқонуний ишни ўзини гўёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси инспектори деб таништирган, 1988 йил Қарши шаҳрида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилиб, аслида хонандалик билан шуғулланувчи, муқаддам судланган шахс билан 80 минг АҚШ доллари эвазига ҳал қилишга ўзаро келишиб олганликлари маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, Тошкент шаҳрида дастлабки 24 минг АҚШ долларини олган вақтида у ҳам ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page