ДХХ: Сурхондарёда наркосавдогарларга суд ҳукми ўқилди

ДХХ: Сурхондарёда наркосавдогарларга суд ҳукми ўқилди

https://t.me/xavfsizlik_uz


Термиз туманида яшовчи, 1989 й.т. фуқаро 2021 йилнинг сентябрь ойида Денов туманида тожикистонлик шахсдан 2 кг “опий” моддасини 14 минг АҚШ долларига сотиб олади ва келгусида уни қайта сотиб, даромад топиш мақсадида уйида сақлайди.

2022 йилнинг июнь ойида у Термиз шаҳри ва Термиз туманида яшовчи, 1983 ва 1986 йилларда туғилган 2 нафар таниши билан ушбу ажал оғусини 40 минг АҚШ долларига сотган вақтларида, улар Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

Шунингдек, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида Термиз шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. шахс ҳам мазкур ноқонуний ишга аралашганлиги аниқланди.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ҳукмига кўра, ушбу

4 нафар шахс Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан айбдор деб топилиб, уларга 12 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.





Report Page