ДХХ: Самарқандда 10 кг “опий” гиёҳвандлик моддалари ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ДХХ: Самарқандда 10 кг “опий” гиёҳвандлик моддалари ноқонуний айланмасига чек қўйилди


   Жорий йилнинг 1 февраль куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ҳамда Божхона бошқармаси ходимларини жалб қилган ҳолда гиёҳвандлик моддалари савдосига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар шахсдан 10 кг "опий" гиёҳвандлик воситалари олинди.

 Тадбир давомида, Ургут тумани яшовчи фуқаро 1992 й.т. Қ.А. Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи фуқаро 1983 й.т. К.К.га 2 кг “опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди.

 Тезкор тадбир давом эттирилиб, Қ.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида 8 кг. “опий” гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат бўйича юқоридаги шахсларга нисбатан ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page