ДХХ: Психатроп моддалар савдоси билан шуғулланган 7 нафар шахсга ҳукм ўқилди

ДХХ: Психатроп моддалар савдоси билан шуғулланган 7 нафар шахсга ҳукм ўқилди

https://t.me/xavfsizlik_uz


Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда Шайхонтохур туманида яшовчи, 1985 й.т. Р.П. 56 дона “Регапен” ва 10 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтда қўлга олинди.

Шунингдек, Р.П.нинг “Кобальт” русумли автомашинаси тегишли тартибда текширилганда, 2858 дона “Регапен” ва 691 дона “Тропикамид” дори воситалари борлиги ҳам аниқланди.

Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди томонидан у Жиноят Кодексининг 2511-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Бошқа ҳолатда эса Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1975 й.т. И.И.нинг хонадони кўздан кечирилганда 77 дона “Тропикамид”, 13 дона “Регапен” ва 6 дона “Селофен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан И.И. Жиноят Кодексининг 2511-моддаси билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 Тошкент вилоятидаги “Чинор” ЙПХ масканида Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшовчи, 1982 й.т. Б.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унда 5572 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. М.Ю. мазкур дори воситаларини Тошкент шаҳрида қабул қилиб олган вақтда ушланди.

Шунингдек, у дори воситаларининг бир қисмини Чилонзор туманида яшовчи, 1985 й.т. Б.Б.га сотиши кераклиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.

Бундан ташқари, тегишли кўрсатмалар асосида жиноий гуруҳ етакчилари - Тошкент шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. Н.А. ва Қўқон шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. Р.М.лар ҳам ушланди. Ўз ўрнида Р.М.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 3542 дона “Регапен” дори воситаси борлиги аниқланди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари мамлакатимизга Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар суди томонидан Р.М. ва М.Ю.га нисбатан 5 йил, Н.А.га 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Б.А. ва Б.Б.ларга эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Жиноят Кодексининг 72-моддаси қўлланилган ҳолда тайинлаган жазо шартли деб ҳисобланиб, уларга 2 йил синов муддати белгиланди. 


Report Page