ДХХ: Одам савдоси билан шуғулланганларга суд ҳукми ўқилди

ДХХ: Одам савдоси билан шуғулланганларга суд ҳукми ўқилди



Одам савдоси - дунё ҳамжамияти учун бугунги куннинг жиддий муаммоларидан бири саналади ва унга қарши курашиш ҳуқуқ-тартибот идораларининг устувор вазифалари сирасига киради.

Шу маънода Ўзбекистон Республикаси ҳам ушбу муаммодан холи эмас.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. Р.С. (эркак) қариндоши - 1993 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ҳозирда Нурафшон шаҳрида яшовчи, турмушидан ажрашган К.Т. (аёл) ҳамда хорижда яшовчи фуқаро (аёл) билан келишган ҳолда қизларни фоҳишалик билан шуғуллантириш учун Индонезия давлатига юборишни режа қилишади.

Бу мақсадда хорижда яшовчи фуқаро (аёл) ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 2 нафар қизни ёллайди.

Улар учун авиачипталар ҳамда тегишли виза ҳужжатларини расмийлаштириб, электрон шаклда Р.С.га юборади.

Ўз навбатида Р.С. қизларни Оҳангарон шаҳрида кутиб олиб, ўзиниг яшаш хонадонига олиб келади.

К.Т. эса қизларга хорижда нима иш билан шуғулланишлари бўйича тушунчалар беради ҳамда аэропортда фойдаланишлари учун ПЦР тест маълумотларини қалбакилаштиради.

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбирда уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Ҳолат юзасидан Р.С. ва К.Т.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноятлари ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан Р.С. ва К.Т.лар Жиноят Кодексининг 25,135- ва 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 

5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Report Page