ДХХ: Наманган вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бартараф этилди

ДХХ: Наманган вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бартараф этилди

https://t.me/xavfsizlik_uz


Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ҳамда «Ўзэнергоинспекция» вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда Наманган шаҳридаги тикувчилик фаолиятига ихтисослашган МЧЖга қарашли хонадонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Унда МЧЖ масъуллари томонидан электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа яширин равишда уланган ҳолда фойдаланиб келиниши натижасида 422 млн. 897 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.

Наманган шаҳрида кузатилган бошқа ҳолатда эса савдо ва умумий овқатланиш шаҳобчаси биносида электр энергиясидан фойдаланишнинг қонунийлиги юзасидан текшириш ишлари олиб борилди. Натижада, мазкур бинода тижорат мақсадида электр тармоғига уланиб, ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида унга ташқи аралашиш йўли билан таъсир ўтказиб, қонунга ҳилоф равишда 113 млн. 741 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилинганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page