ДХА: Смс-хабарнома адашиб келиши мумкинми?

ДХА: Смс-хабарнома адашиб келиши мумкинми?

#Муаммо_нимада

Сўнги вақтларда фуқароларимиздан Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали давлат хизматларига оид смс-хабарномаларга оид саволлар кўпайди. Ушбу масалага ойдинлик киритамиз.

СМС-хабарнома ўзи нимага керак?

Давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида шаффофликни таъминлаш мақсадида тўланиши керак бўлган ёҳуд тўланган пул маблағлари ҳақидаги маълумот мурожаат муаллифларининг телефон рақамларига смс-хабар тарзида юборилади. Хабарда, амалга оширилиши керак бўлган тўловнинг инвойс рақами ва белгиланган миқдори кўрсатилган бўлади.

Нимага айнан Сизга?


Фуқаро давлат хизматларидан фойдаланаётган вақтида смс-хабар учун телефон (мобил) рақамини кўрсатади. Амалиётда мурожаатчи томонидан ўзининг эмас, балки турмуш ўртоғи, қариндоши ёки яқин дўстининг рақамини, шунингдек, нотўғри рақамни кўрсатган ҳолатлар учрайди. Бу эса, давлат хизматлари кўрсатиш жараёнининг босқичлари, тўловлар ҳақидаги смс-хабарноманинг мурожаат эгасига эмас, айнан Сизга юборилишига сабаб бўлади.

Масаланинг ечими қандай?

Аввало, Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномаларни тўлдиришда телефон рақамингиз тўғри кўрсатилганлигини текшириб кўринг. 

Агар Сизга, юқорида келтирилган мазмундаги хабарлар келса ва бу сизни шубҳалантирса (Сиз давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат этмаган бўлсангиз), Давлат хизматлари агентлигига 1148 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Report Page