ДЕПУТАТДАН ЯНГИ ТАШАББУС

ДЕПУТАТДАН ЯНГИ ТАШАББУС


Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Сардор Ғаффоров ҳар куни янги-янги хайрли ташаббус ва лойиҳалар билан чиқмоқда.

Бир гал уни эҳтиёжманд оилалар орасида, бошқа пайт ободонлаштириш ходимлари ҳузурида учратиб, саховатли тадбиркорнинг ғайрати ва шижоатидан илҳомланаяпмиз.

Зеро, муҳтарам Юртбошимиз томонларидан илгари сурилган ташаббус - “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига лаббай, деб жавоб бериб, бугунги синовли кунларда ўз ўрнини халқнинг, сайловчиларининг орасида, деб билган Сардорнинг мақсади битта – у ҳам бўлса эл корига яраш.

Бугун Сардор Ғаффоров янги ташаббус билан чиқди. У карантин даврида Навоий шаҳрига кириш-чиқишни назорат қилиш мақсадида ўрнатилган чегара постларида кечаю кундуз хизмат қилаётган фидойи инсонлар даврасига ошиқди. 

Миллий гаврдия, санитания-осойишталик маркази ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан дилдан мулоқот қилиб, улардан ҳол сўради. Кечани-кеча, кундузни-кундуз демай иссиқ-совуқда ишлаётган жонкуяр ходимларга узоқ вақтгача иссиқликни ўзида ушлаб турадиган термопот ҳамда қаҳва тўплами улашди. 

Бу ташаббус чегара постида хизмат қилаётганларни руҳлантириб юборди.

Бугунги синовли кунларда кимнинг кимлиги яққол сезилади. Зеро, бир инсондан кўнгил сўраш ҳам хайр-саховат демакдир.

Сардор Ғаффоровнинг бу каби эзгу ташаббуслари бардавом.

Шодлик Ғайбуллаев олган суратлар.
















Report Page