ДЕПУТАТ ВА АҲОЛИ УЧРАШУВИ: КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР!

ДЕПУТАТ ВА АҲОЛИ УЧРАШУВИ: КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР!


Бугун 3 октябрь куни Навоий шаҳридаги 10-мактаб фаоллар залида Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Ж.Ходжаев ҳамда “1-Гулистон” сайлов округи ҳудудидаги “Ҳаёт”, “Истиқлол” маҳаллалар аҳолиси иштирокида учрашув ўтказилди.

Ушбу учрашувда аҳоли билан сайлов жараёнларида аҳоли ва ёшлар фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш, тўй-ҳашамлар, марака ва тантаналарни такомиллаштириш, оилавий ажримларининг олдини олиш мақсадида тўй-ҳашамлар ва ортиқча дабдабали маросимларни қисқартириш, жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш омилларига бағишланган масалалар муҳокама этилди.

Мазкур муҳокама ва мунозараларда Навоий шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, шаҳар ҳудудидаги тижорат банклари, ободонлаштириш бошқармаси, шаҳар Хотин-қизлар қумитаси, шаҳар “Оила” илмий-амалий маркази, шаҳар “Нуроний” жамғармаси, шаҳар “Маҳаллалар Кенгаши" масъул ходимлари ҳамда ёшлари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан учрашувлар давом этмоқда.









Report Page