ДЕПУТАТ ЧИНОЗДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

ДЕПУТАТ ЧИНОЗДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

 Зухро Мирзоҳамдамова, O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  Тобора янгиланиб бораётган Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасида рўй бераётган мисли кўрилмаган ўзгаришларни бугун ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаёти мисолида сезиб, кузатиб турибди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Атхам Назирқулов Чиноз туманида аҳолининг турмуш шароитларини яқиндан ўрганиш, мавжуд муаммоларга тизимли амалий ечимлар топиш мақсадида амалга оширган ташрифи мобайнида кичик ёшдаги болаларни сифатли мактабгача таълим билан қамраб олиш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратди.

Тумандаги 2-умумий ўрта талим мактаби, “Happy kids”, “Angel kids” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда “Камалак” номли 28-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлган депутат тарбияланувчилар учун яратилган имкониятларни бирин-кетин кўздан кечирди. Дастлаб ётоқхона учун мўлжалланган хона ва унинг сифатли экологик тоза ёғочдан ишланган мебеллар билан жиҳозлангани, машғулотларнинг сифат даражаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва улар билан таъминланганлик, меъёрий талаблар доирасида сақланиши, овқатланишнинг тасдиқланган меню асосида ташкил этилгани, тарбиячи ва педагогларнинг касбий малакаси масалалари билан яқиндан танишди. Педагог ва тарбиячилар томонидан ўтказилаётган дарс машғулотларини бевосита кузатди.

Атхам Назирқулов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати "Happy kids" нодавлат МТТда

Мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари билан бўлган ўзаро самимий мулоқотларда сўнги йилларда жадал ривожланаётган мактабгача таълим соҳалардан бири бўлган тизимда хусусий сектор улушини ошириш хусусида ҳам тўхталиб ўтди. Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчилик тобора такомиллаштирилаётгани хусусида фикр юритди. Мактабгача таълимнинг нодавлат секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган Қонун, Қарор ва Фармонлар мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушунтиришлар берди.

Атхам Назирқулов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати 2-умумий ўрта таълим мактабида

Нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, бугун давлат боғчалари билан хусусий боғчалар нархи ўртасидаги тафовут ҳам бартараф этилганига эътибор қаратди. Тизимда соғлом рақобатни шакллантириш ҳамда таълим хизматлари турини кўпайтириш, сифат жиҳатдан яхилаш масалаларига ҳам устувор аҳамият берилаётганини алоҳида эътироф этди.

Атхам Назирқулов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати 2-умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти билан

Атхам Назирқулов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:

-  “Ўсиб келаётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук қилиб вояга етказишда мактабгача таълимнинг самарали тизимини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Айтиш жоизки, шу пайтга қадар таълимнинг пойдевори бўлган мактабгача таълим тизимига давлат томонидан бу қадар тизимли ва бир-бирини тўлдирувчи эътибор ҳамда амалий ёрдам кузатилмаган, десак асло муболаға бўлмайди.

Хусусан, соҳада йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш ва 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг тўлақонли таълим-тарбия олишини таъминлаш масаласи давлатимиз раҳбари томонидан кечиктириб бўлмас вазифа сифатида илгари сурилди.

3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг боғчага қамровини ошириш мақсадида мамлакатимизда мактабгача таълим муассасаларининг турли шакллари фаолияти йўлга қўйилди. Соҳада хусусий секторнинг улуши кескин ортди. Бу эса, мактабгача таълимда хизмат турларини сифатли кўпайишига олиб келди.

Бугунги ўрганишларимизда ҳам чекка ҳудудлардан бўлган Чиноз туманидаги кичик ёшдаги болаларни сифатли мактабгача таълим билан қамраб олиш масаласини алоҳида ўргандик.

Болаларимизни мактабгача сифатли тайёрлаш масаласидаги мақсадларимизни амалга оширишда кўмакчи бўлаётган хонадон боғчалари, нодавлат ҳамда давлат боғчалари фаолиятини ривожлантиришда яна қандай шарт-шароитлар яратиб бериш кераклиги билан қизиқдик. Аҳоли ва мутасаддиларнинг борадаги таклиф ва мулоҳазаларини қайд этиб олдик.

Президентимиз таъбири билан айтганда, “Қайси соҳани олмайлик, биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб, бирор бир ижобий ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз.

Бундай кадрларни, миллатнинг соғлом генофондини тайёрлаш, аввало, мактабгача таълим тизимидан бошланади. Боғча тарбиясини олган бола билан боғча тарбиясини олмаган болани солиштирганда, уларнинг фикрлаш даражаси ўртасида ер билан осмонча фарқ борлигини сезиш қийин эмас.

Шунинг учун ҳам биз мактабгача таълим тизимини қайта кўриб чиқиш масаласини давлат сиёсати даражасига кўтариб, бу борада катта ишларни бошладик. Агар шу ишни ҳар томонлама пухта ўйлаб амалга оширмасак, бутун таълим тизимида сифат ўзгаришига эришишимиз, таълимнинг узлуксизлигини таъминлашимиз қийин бўлади”.

 

 


Report Page