ДЕНОВДА ЙПХ ИНСПЕКТОРИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

ДЕНОВДА ЙПХ ИНСПЕКТОРИГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХД ЙҲХХ ЙПХ отряди 2-сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Б. Р 2021 йил 17 декабрь куни соат 09:30 ларда Сурхондарё вилояти Денов тумани “Номозгоҳ” маҳалласи, Ш.Рашидов кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида, шу кўчада ҳаракатланиб келаётган “ВАЗ-2105” русумли, давлат рақами 75 Y 154 HA бўлган автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчидан тегишли ҳужжатларини тақдим этишини сўраганида ушбу автомашинани, Денов тумани “Хайрабод” маҳалласида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1984 йилда туғилган фуқаро И.К бошқариб келаётганлиги аниқланиб, унинг ҳужжатларини текшириш жараёнида, ҳайдовчи И.К ни оғзидан спиртли ичимлик ҳиди анқиб турганлигини сезиб, ҳайдовчини Денов туманидаги Наркалогия диспансерига таклиф қилиб, кўрикдан ўтказганида, ҳайдовчи И.К спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда автомашинани бошқариб юрганлиги (нарколог шифокор томонидан 17.12.2021 йилда тақдим этилган 3025-сонли баённомасида “алкоголь мастлик ҳолати” кўрсатилган) аниқланган.

Шундан сўнг, ЙПХ инспектори сафдор Б.Р томонидан ҳайдовчи И.К га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисми билан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган ва бошқарувида бўлган автомашина вақтинчалик жарима майдонига жойлаштириб жарима майдонидан кетаётган вақти фуқаро И.К ундан автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш ва расмийлаштирган баённомани йўқ қилишни илтимос қилиб, эвазига 300 АҚШ доллари миқдоридаги пул таклиф қилган. Сафдор Б.Р фуқаро И.К га унинг бу ҳаракати жиноят эканлиги, бу бўйича жиноий жавобгарлик мавжудлигини тушунтиришига қарамасдан ҳайдовчи пора таклиф қилишда давом этган. Шундан сўнг, ушбу ҳолат бўйича ЙПХ инспектори сафдор Б.Р Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига пора таклиф қилаётган фуқаро И.К га нисбатан қонуний чора кўриш бўйича билдирги билан мурожаат қилган. Мазкур билдиргига асосан 2021 йил 17 декабрь куни соат 20:00 ларда ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ЖХД ЙХҲХ ва Денов туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро И.К Денов тумани “Намозгох” маҳалласи ҳудудида жойлашган автомашиналарни вақтинча сақлаш жарима майдони ёнида сафдор Б.Р га хизмат юзасидан бириктирилган “Ласетти” русумли, давлат рақами 75 677VSF бўлган автомашинасининг олд йўловчи ўриндиғида ўтириб, 2.150.000 сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди ва ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати