ДЕНОВДА ЙЎЛТЎСАРЛИК ҚИЛГАНЛАР КИМЛИГИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бирлашган таҳририяти

Жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 23:30 ларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи О. Н. ўз бошқарувидаги “ВАЗ-2106” автомашинасида маҳалладоши ва танишлари К. В., Ф. Д. ва У. Ж.лар билан бирга Сўфи Оллаёр номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кетаётган вақтида кутилмаган ҳолатга дуч келишди. Номаълум шахслар “Нексия” автомашинасида уларнинг йўлини тўсиб тўхтатиб, пичоқ ва бита билан ўлдириш билан қўрқитиб, О. Н.нинг 300 минг сўм, К. В.нинг 223 минг сўм пули ҳамда “Нокия” мобиль телефони, У. Ж.нинг 180 минг сўм пули ва “RedMi” мобиль телефонини ҳамда Ф. Д.нинг 525 минг сўм пули ва мобиль телефонини олиб воқеа жойидан яширинганлар.
Жабрланувчиларнинг мурожаатидан сўнг, ички ишлар органлари ходимлари томонидан йўлтўсарларнинг шахсини аниқлаш, жиноятни фош этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Натижада ушбу жиноят тез орада очилди. Ушбу жиноят Денов туманида яшовчи беш нафар шахс томонидан содир этилганлиги маълум бўлди. Уларнинг икки нафари 2002 йилда туғилган бўлса, яна уч нафари 2004 йилда туғилган, мактабнинг 10 синфида ўқийдиган ўқувчилар экан. Қилғилиқни қилиб қўйиб, “Ласетти”русумли автомашинада яшириниб юрган йўлтўсарлар тезда ушланиб, ҳибсга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://t.me/postdarasmiy
Каналимизга аъзо бўлишни унутманг!