ДАВЛАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИ ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИДА

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИ ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИДА


Навбатдаги манзил Бухоро тумани бўлди.

"Юксалиш" ҳаракати вилоят бўлинмаси томонидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурининг соғлиқни сақлаш йўналишида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан жамоатчилик мониторинги тадбирлари ўтказилмоқда.

Бухоро туманида ўтказилган ўтказилган мониторинг тадбирларида туман тиббиёт бирлашмаси, кўп тармоқли марказий поликлинника ҳамда “Қавола Махмуд” МФЙ ҳудудидаги 8-оилавий поликлиникага ташриф буюрилди.

Мониторингда, Давлат дастурида белгиланган ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни йод препарати билан 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш, 6-23 ойлик бўлган болаларни микронутриент кукуни билан, 2-10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминлаш, 35-55 ёшдаги аёлларни ҳар 3 йилда 1 марта бачадон бўйни саратонига ҳамда 45-65 ёшдаги аёлларни 2 йилда 1 марта кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича скринингдан ўтказиш ҳамда оммавий онкоскрининг текширувини жорий этиш, 3-18 ёшли болаларни онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан ўтказиш каби вазифаларнинг ижросига эътибор қаратилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли масъулларга таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, мониторинг жараёнида ҳудуддаги 4-умумтаълим мактаби ўқувчиларида тиббий тахлиллар натижасида аниқланган касалликлар юзасидан дори препаратларининг берилиши ҳам ўрганилди, мактаб тиббий ва педагог ходимлари ҳамда ўқувчилар билан мулоқотлар ўтказилди.

Шу билан бирга, ўрганиш давомида Давлат дастурининг 5-бандида белгиланган умумтаълим мактабларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда умумтаълим мактабларининг санитария-гигиена инфратузилмасини таъмирлаш масаласига ҳам алоҳида этибор қаратилди.

Мониторинг тадбирлари давом этмоқда.


"Юксалиш" ҳаракати Бухоро

вилояти ҳудудий бўлинмаси


Report Page