ДАРСЛАР ОНЛАЙН ЎТИЛМОҚДА

ДАРСЛАР ОНЛАЙН ЎТИЛМОҚДА


Ички ишлар вазирининг 2021 йил 30 июлдаги тегишли фармойишига асосан, ИИВ Малака ошириш институти Қашқадарё филиалида туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари малака ошириш ўқув курслари бошланди.

Карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда, 144 соатлик ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Aкадемияси, Халқаро ислом академияси, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг психология маркази, Aвлоний номидаги ХТМЎИБИТИ, ИИВ Aкадемияси ва Малака ошириш институтининг малакали мутахассислари томонидан масофавий тарзда ўтилмоқда. Дарсларда ходимларнинг маънавий-маърифий билимини юксалтириш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, улар билан психологик яқин мулоқотни ўрнатиш ҳамда тарбиявий профилактик тадбирларни ташкил этиш бўйича иштирокчиларнинг касбий билим ва кўникмалари оширилмоқда.

Белгиланган дарс соатларини ўтган маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларнинг ўзлаштирган касбий билим ва кўникмалари бўйича ИИВ Малака ошириш институтининг электрон платформаси ёрдамида якуний синовлар қабул қилинмоқда.

Уйғун АБДУСАЛОМОВ,

ИИВ Қашқадарё академик лицейи директорининг ходимларнинг

малакасини ошириш бўйича ўринбосари, подполковник.


Report Page