ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ НИМАЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШИМИЗ КЕРАК

ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ НИМАЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШИМИЗ КЕРАК


#карантин

#эслатиб ўтамиз

Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:


1) махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;


2) махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашиналар.


Автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) эрталаб 07:00дан – 10:00гача ва 17:00дан – 20:00гача тегишли худуд доирасида фақат:

фуқароларнинг иш жойига бориб келиши;

дори воситалари;

озиқ-овқат ва бирламчи маҳсулотларни харид килиши учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:


• аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;


• давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.


@Nurafshonpressa




Report Page