ДАЛА ЧЕТЛАРИ БЎШ ЭМАС

ДАЛА ЧЕТЛАРИ БЎШ ЭМАС


Экспорт салоҳиятини ошириш, “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштириш, қадоқлаш ва сақлаш кооператив корхоналарни ташкил этиш, уларга субсидиялар ажратиш бўйича тўрт нафар фуқаро ЗООМ платформаси орқали ўқитилиб, сертификат берилиб, иш билан таъминланди. Шунингдек, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан шуғулланувчи 11 нафар клиника ходимлари ҳам ЗООМ платформаси орқали ўқитилиб, сертификат ва диплом берилди.

        Дала чети ва коллектор дренаж атрофларидан самарали фойдаланиш ҳам диққат-марказда. Бу борада 72 минг дона 6 турдаги экспортбоп мевали кўчатлар экилди. Тумандаги фермер, деҳқон хўжаликларига “агро кўмакчи” мобиль иловаси юклатилганлиги уларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тўғридан-тўғри ички ва ташқи бозорда сотиш ҳамда ўзларига керакли  маълумотларни олиши учун имкон яратди.

     Туманимизда ўтган йили 16767 тона мева- сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниб, 814 та ички сертификатлар берилди.

 

Ж.ХОЛЛИЕВ,

Э.РАҲМАТОВ,

      Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Зангиота тумани бўлими  фитосанитар назорат давлат инспекторлари.


Report Page