«Д» ВИТАМИНИ ВА ТУХУМДОН ЗАҲИРАСИ: ҚАНДАЙ БОҒЛИҚЛИК БОР?

«Д» ВИТАМИНИ ВА ТУХУМДОН ЗАҲИРАСИ: ҚАНДАЙ БОҒЛИҚЛИК БОР?

@ginekologim


Д витаминининг биологик таъсири эрувчан оқсиллар - Д витамини рецепторлари билан бирикишига боғлиқ. Улар турли тўқималарда, жумладан иммун, эндокрин тизим (ошқозон ости бези, қалқонсимон без, гипофиз, буйрак усти бези) ва репродуктив тизим (бачадон, йўлдош, бачадон ички шиллиқ қавати) ҳужайраларида жойлашган. Уларни тухумдондаги грануласимон ҳужайраларнинг ядро ва цитоплазмасида топиш мумкин, бу эса Д витаминининг фолликулаларга таъсирини ва турли репродуктив жараёнларда иштирок этишини тасдиқлайди

Шубҳасиз, Д витамини:

• йўлдош томонидан ишлаб чиқарилган лактоген гормони даражасини тартибга солишда иштирок этади;

• "ҳомиладорлик гормони" хорионик гонадотропин (ХГЧ) даражасига таъсир қилади;

• йўлдошда калций ташилишини тартибга солади.

Аёл организмидаги Д витамини миқдорий даражасининг аёлнинг ҳомиладор бўлишига боғлиқ эканлигига ишончли далили  маълум фаслларда ҳомиладорлик юзага келишининг даврий ўзгарувчанлигидир. Аёллар кўпинча баҳорда ҳомиладор бўлишади, кузда эса камроқ.

Д витамини ва антимюллер гормони:

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Д витамини миқдорий даражаси ва тухумдон тўқимасида фолликулалар сонини акс эттирувчи кўрсаткич бўлмиш тухумдон захираси маркерлари ўртасида боғлиқлик мавжуд экан. Тухумдон заҳирасининг энг аниқ ва тўғри маркерларидан бири антимюллер гормони (АМГ) ҳисобланади. Ишлаб чиқариш даражаси ва қондаги АМГ таркиби сезиларли ўзгарувчанликка эга ва унинг сабаблари ҳали ҳам яхши ўрганилмаган.

Шубҳасиз, АМГ даражаси кўп жиҳатдан атроф-муҳитнинг турли омилларига, шу жумладан семириш ва Д витамини етишмовчилигига боғлиқ.

Д витамини ва жинсий гормонлар ишлаб чиқарилиши:

Барча жинсий гормонлар бир нечта ферментлар иштирокида холестериндан ишлаб чиқарилади. Ферментларнинг синтези ва даражаси танадаги Д витаминининг таркибига боғлиқ. Бу эса нима учун "қуёшли витамин" стероид гормон даражасига таъсир қилиши мумкинлигини тушунтиради.

Д витамини тухумдонларда қуйидаги гормонлар синтезига стимул беради:

• ҳайз циклига, ҳомиладорликнинг ва эмбрионнинг ривожланишига таъсир қилувчи прогестерон;

эстрадиол ва эстрол эстрогенлари - аёлнинг фертил функциясини таъминловчи аёл жинсий гормонлари.

Д витамини ва аёл жинсий тизимининг касалликлари ўртасидаги боғлиқлик:

Бугунги кунда "қуёш витамини" миқдорий даражаси билан туғиш лаёқатига салбий таъсир кўрсатувчи эндометриоз, тухумдон поликистози синдроми, бачадон лейкомиомаси каби айрим касалликларнинг ривожланиши орасида боғлиқлик борлиги аниқланган.

Қизиқтирган саволларни жавоби учун қуйидаги ҳаволаларга ўтинг:

Тухумдон заҳираси камайиши фарзандли бўлишга таъсир қиладими❓

ЭКУ муолажаси натижасида тухумдон заҳираси камаядими❓

 

Репродуктолог ва гинеколог Нилуфар КАБИЛОВА тайёрлади

 

КАНАЛ МУНДАРИЖАСИ

 

Каналга уланинг:👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFBvdBiwu4MpzsQ1zQ

 


Report Page