Дўкондаги ўғирликни мактаб ўқувчиси содир этгани аниқланди

Дўкондаги ўғирликни мактаб ўқувчиси содир этгани аниқланди

Ички ишлар вазирлиги

2018 йил 6 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи Н.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2018 йил 16 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс унинг Навобод қишлоғида жойлашган дўконига дераза ойнасини синдириш йўли билан кириб, у ердан 11 300 000 сўм пули ва “Samsung” русумли мобиль телефонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навобод қишлоғида яшовчи, 21-сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси, С.Ф. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page