Цзи Цюхай Ўзбекистон Республикасида яшаш гувохномаси расмийлаштирилиб берилди.

Цзи Цюхай Ўзбекистон Республикасида яшаш гувохномаси расмийлаштирилиб берилди.



Сирдарё туманида жойлашган “PENG SHENG” Хитой-Ўзбекистон қўшма корхонаси бош директори Хитой Халқ Республикаси фуқароси Цзи Цюхай Ўзбекистон Республикасида яшаш гувохномаси расмийлаштирилиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида”ги ПФ-5833-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги “Хорижий инвесторлар учун инвестиция визаси жорий этилганлиги ҳамда улар ва уларнинг оила аъзоларининг Республика ҳудудида бўлиши учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратилганлиги муносабати билан,

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 864-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3.000000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс-хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси)ни яшаш гувоҳномаси билан ҳужжатлаштириш ва доимий пропискадан ўтказиш белгиланган бўлиб, ҳужжатларни бериш ва расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли Қарори билан тартибга солинади.

Сирдарё туманида жойлашган “PENG SHENG” Хитой ҳамда Ўзбекистон қўшма корхонаси бош директори Хитой Халқ Республикаси фуқароси Цзи Цюхай томонидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида 3 160 932 (уч миллион бир юз олтмиш минг тўққиз юз ўттиз икки) АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритганлиги сабабли,

ушбу инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш гувохномаси олиш учун Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБга белгиланган тартибда ҳужжатлар тақдим қилди. Вилоят ИИБ МваФРБ томонидан кўриб чиқилиб белгиланган муддатда ушбу инвесторга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувохномаси расмийлаштирилиб масъул ходимлар корхонага ташриф буюришиб тантанали равишда тақдим қилинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати




Report Page