ChiroqChi.uz

ChiroqChi.uz

https://t.me/chiroqchi_press

Қиморбозлар қўлга тушди

Юртимизда карантин қоидалари юмшатилди, лекин бекор қилингани йўқ. Орамизда нафақат ўзи, балки атрофдагиларнинг ҳам соғлиги, ҳаётини хавфга қўйиб, карантин меъёрларига амал қилмай, “хурмача” қилиқларини давом эттираётганлар кўплаб учраяпти. Ана шундай ҳолатлардан бирида Чироқчи туман ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ХПГ ТП профилактика инспекторлари катта лейтенант Ж.Исматуллаев ва лейтенант Ф.Пардаевлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош бўлди...

Тезкор тадбир жараёнида туманнинг "Олтиндала" маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган А. тунги соат 21:00га қадар бўлган вақт оралиғида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни моддий манфаатдорлик эвазига ташкил қилгани маълум бўлди. Аниқроғи, фуқаро ўз уйида 3 нафар меҳмонларига қимор ўйнашга шароит яратиб берган. Тезкор тадбир жараёнида 600 минг сўм миқдордаги пуллар ва ўйин қарталари ашёвий далил сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. Ҳуқуқбузур фуқароларга нисбатан ЎзМЖтК нинг 191-моддаси билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Каналга уланиш👇👇👇

https://t.me/chiroqchi_press

Report Page