ChiroqChi.uz

ChiroqChi.uz

https://t.me/chiroqchi_press

Чироқчи туманида йўлни тўсиб машиналар ҳаракатланишига қаршилик қилган фуқаролар билан бир кун аввал туман мутасаддилари суҳбатлашган эди

Яқинда ижтимиоий тармоқларда Чироқчи туманида фуқаролар йўлни тўсиб машиналар ҳаракатланишига қаршилик қилишганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

2021 йил 23 апрель куни Чироқчи тумани Қумдарё маҳалласи Оқтунли қишлоғида яшовчи бир гуруҳ аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга бориш учун қийналаётганлиги, фарзандларини Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориши учун “Қарши-Самарқанд” автомобил йўлидан кесиб ўтишлари хавфли эканлигини билдириб, йўлни тўсиб машиналар ҳаракатланишига қаршилик кўрсатишган.

Мазкур кунгилсиз ҳолатнинг содир бўлишини қуйидагича изоҳлаш мумкин. 2021 йил 21 апрель куни “Исузу” русумли юк машина пиёдалар йўлакчаси орқали кесиб ўтаётган вояга етмаган, “Хўжаобод” маҳалласида яшовчи, 140-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Д.Эни ўриб юборганлиги натижада у вафот этган. Ушбу қайғули вазиятда ўзларини йўқотиб қўйган бир гуруҳ қишлоқ аёллари 23 апрель куни йўлни бир муддат тўсиб турган. 

Мактаб ўқувчиси иштирокида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса юзасидан Чироқчи тумани мутасадди раҳбарлари 22 апрель куни маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашиб, “Қумдарё” маҳалласи ҳудудида қурилаётган мактабнинг қурилиш ишлари тез орада бошланиб, янги ўқув йилини мактаб ўқувчилари янги замонавий мактабда бошлашларини тушунтиришди. Афсуски баъзи фуқаролар мутасаддиларнинг сўзларига эътибор қилмай ўз билганича иш тутишди.

Қайд этиш керакки, "Истиқлол" қўрғончасида 2021 йил Давлат дастури асосида Чироқчи туман халқ таълими бўлимига қаршли 99-сонли умумтаълим мактаби филиалига 176 ўринли янги мактаб қурилиши режага киритилган. Мазкур мактабнинг қурилиши 2021 йилнинг иккинчи чорагида белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда буюртмачи Қашқадарё вилояти "Ягона инжинеринг хизмати" томонидан пудратчи ташкилотлар танлови ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Report Page