ChiroqChi.uz

ChiroqChi.uz

https://t.me/chiroqchi_press

ЧИРОҚЧИДА ЯНА БИР МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ВА ЎРИНБОСАРЛАРИ ИШДАН КЕТТИ

Чироқчи тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 157-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳақида ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчиларнинг ножуя ҳаракатлари тасвирланган ҳолат, туман халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. 

Ўрганиш жараёнида мактаб директори О.Ж, ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Ж, мактабнинг чақириққа қадар ёшларни тайёрлаш рахбари А.Р ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари А.Қ ларнинг 2021 йил 29 март куни соат тахминан 13:00-14:00 лар оралиғида улар ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошганлиги, иш вақтида иш ўрнида йўқлиги ва мактабнинг ўқув-тарбия жараёнига эътибор қаратмаган ҳолда, дарс вақтида бир хонадонда овқатланаётгани ҳамда ўқувчиларни қаровсиз қолдирганлиги аниқланди.

Ўз ишига совувқонлик билан қараган масъуллар туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов томонидан қаттиқ танқид қилинди. Бугун мактабда ўқитувчилар жамоаси ва маҳаллий аҳоли иштирокида танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди...

Тарвузи қўлтиғидан тушган директор ва унинг ўринбосарлари қилган ишларидан изза бўлиб, ўз ҳохишларига кўра, эгаллаб турган лавозимларидан озод қилишини сўраб ариза ёздилар...

Сўнги пушаймон ўзинга душман деб бекорга айтишмаган мактаб жамоаси қилган ишларидан пушаймон бўлиб, бош эгиб, мулзам бўлиб, туришган бир вақтда бу инсонларга сиз қандай баҳо берасиз...


Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/chiroqchi_press






Report Page