ChiroqChi.uz
https://t.me/chiroqchi_pressМАКТАБДА ЗИЁФАТ УЮШТИРГАН ДИРЕКТОР ВА ЎРИНБОСАРЛАРИ ИШДАН КЕТТИ
Жорий йилнинг 19 март санасида Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 19-сонли умумтаълим мактаби директори П.А бошчилигида мактаб жамоаси Наврўз байрамини нишонлаш мақсадида жамоа розилиги билан эллик минг сўм миқдорида пул йиғишади. Мактаб жамоасининг ўзаро келишуви асосида пул йиғиб байрам қилишига қарши эмасмиз.
Бироқ мактаб жамоаси бирор чойхонада эмас балки ўзлари фаолият олиб бораётган таълим муассасасида базм уюштиришади. Байрам дастурхони тўкин сочин бўлиши табиий. Аммо мактаб жамоаси томонидан ташкил қилинган базму-жамшид маст қилувчи ичимликларсиз ўтмади. Энг ёмони бугунги пандемия вақтида жамовий йиғинларни тўхтатиб туриш керак бўлган бир паллада узтозлар қуюшқондан бироз чиқиб кетишди. Нега дейсими мактаб файесида базм уюштирган мураббийлар дастурхони "кўрки" спиртли ичимликларсиз бўлмади. Мана сизга савия, мана сизга ўша шарафли номни елкасида кўтарган устозлар... Афсус.
Бугун туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов богчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари 19-сонли мактабда бўлган ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида мактабга боришди. Тарвузи қўлтиғидан тушган директор ва унинг ўринбосарлари қилган ишларидан изза бўлиб, ўз ҳохишларига кўра, эгаллаб турган лавозимларидан озод қилишини сўраб ариза ёздилар...
Сўнги пушаймон ўзинга душман деб бекорга айтишмаган мактаб жамоаси қилган ишларидан пушаймон бўлиб, бош егиб, мулзам бўлиб, туришган бир вақтда бу инсонларга сиз қандай баҳо берасиз...
✍Ф.ЖУМАНОВ,
Чироқчи туман халқ таълими бўлими мудири.