Цехдаги ёнғин бартараф этилди.

Цехдаги ёнғин бартараф этилди.

Наманган ФВБ матбуот хизмати
Наманган ФВБ Матбуот хизмати

2020 йил 19 сентябрь куни соат 09-59да Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Наманган шаҳар Мингчинор МФЙ Поликовский кўчаси 17-уйда жойлашган "Абдурахмон Асқарович "Масъулияти чекланган жамиятга қарашли семичка цехида  ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.

Наманган ФВБ Матбуот хизмати

 Зудлик билан воқеа жойига Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими 1-3-сонли ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби етиб борди. Келиб чиққан ёнғин натижасида семичка пўчоқлари, цех хонасининг шифт қисмидан 50 кв.метр жойи ёниб зарарланган.

Наманган ФВБ Матбуот хизмати

Содир бўлган ёнғин ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 10-20да ўчирилди. Тезкор ҳаракат натижасида Наманган шаҳар ёнғин-қутқарув қисми ёнғин-қутқарувчилари томонидан 120 кв.метр жойи сақлаб қолинди.

Наманган ФВБ Матбуот хизмати

Ҳозирда ушбу холат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ОГОҲЛАНТИРАДИ!!!

ҲУРМАТЛИ ҲАМЮРТЛАР, ЁНҒИН, ЧАҚНАШ ва бошқа ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Йўлда ҳаракатланаётганингизда ёнғин-қутқарув махсус автомашиналари ҳаракатларига ҳалал берманг!

Ёнғин хафвсизлиги қоидаларига риоя қилинг!

 

Наманган ФВБ Матбуот хизмати.

 

 



Report Page