“Carmen Plus” тиббиёт марказида депутат Мадина Баратова иштирокида ўтказилган йиғилишда O'zLiDeP қуйи бўғини ташкил этилди

“Carmen Plus” тиббиёт марказида депутат Мадина Баратова иштирокида ўтказилган йиғилишда O'zLiDeP қуйи бўғини ташкил этилди


    

   Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда ҳар бир фуқаро учун юқори сифатли ва малакали тиббий хизмат тизимини яратиш устувор вазифа сифатида белгиланиб, бу йўналишда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойилни жамиятимиз ҳаётида тўла рўёбга чиқариш мақсадида бугунги кунда тиббиёт ходимларининг фаол саъй-ҳаракатлари билан тиббиёт хизмати бевосита маҳаллаларга, ҳар бир юртдошимизнинг хонадонига кириб бораётганлиги, юқори малакали шифокорлар, олим ва мутахассислар жойларга чиққан ҳолда, оғир хасталиклардан азият чекаётган беморларнинг саломатлигини тиклашга муносиб ҳисса қўшаётганлиги аҳамиятлидир.

     Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова сайлов округидаги навбатдаги ўрганишлари доирасида O`zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Руслан Загретдинов ҳамда депутат ёрдамчиси Махбуба Джураевалар ҳамроҳлигида ўз ҳаётини ана шундай масъулиятли ва савобли ишга бағишлаб, одамларнинг дардига дармон бўлишни муқаддас бурч деб билган тиббиёт ходимларининг фаолиятлари билан яқиндан танишиш мақсадида халқ депутатлари Бухоро шаҳар депутати Дилмурод Ахатов раҳбарлик қилаётган “Carmen Plus” тиббиёт маркази ташриф буюришди.

2021 йилда Бухоро шаҳрида умумий қиймати 9,5 млн АҚШ доллари эвазига барпо этилган “Carmen Plus” МЧЖ негизида юзлаб янги иш ўринлар яратилишига эришилди.

         Тиббиёт марказидаги замонавий асбоб-ускуналар АҚШ, Жанубий Корея, Голландия, Германия, Япония, Франция, Туркия, Хитой ва Россия давлатларидан олиб келинган.

Корхонада аҳоли учун хирургия соҳасида юқори технологик интервенцион кардиология, кардиохирургия, рентгенендоваскуляр хирургия, лапароскопик хирургия ва гинекология, умумий хирургия, нейрохирургия, ортопедия ва травматология, шунингдек терапевтик соҳасида ревматология, кардиология, гастроэнтерология, неврология, пулмонология ҳамда реабилитация стоматология, косметология, физиотерапия каби 23 турдаги тиббий хизматлар кўрсатилади. Тиббиёт марказида сифатли тиббий хизмат курсатувчи 130 ўринли стационар, замонавий тиббий ускуналар, амбулатор даволаш, энг тўғри ташхислаш ва аниқ диагностика ва мураккаб 250 дан ортиқ лабаратория таҳлиллари ва юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари кўп йиллик тажрибага эга бўлган, халқаро миқёсда ўқитилган шифокорлар ва мутахассислардан иборат юқори билим даражага эга жамоа халқ хизматида бўлиб келмоқда.

“Carmen Plus” тиббиёт маркази малакали мутахассислари  билан ўтказилган юзма-юз мулоқотлар чоғида депутат М.Баратова халқимиз соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш борасидаги долзарб вазифалар, юртимизда аҳоли фаровонлигига эришиш,  иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий секторнинг улушини янада юксалтириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликка кейинги пайтда киритилган ўзгартиришлар, хусусан, уй-жой масалаларига оид янгиликлар, ногиронлар ҳуқуқлари билан боғлиқ меъёрий ҳужжатлар ҳамда қабул қилинган ҳукумат қарорлари мазмун-моҳияти ва унда илгари сурилган долзарб вазифалар бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди.

  Учрашувда марказга тиббий кўрикдан ўтиш учун келган фуқаролар билан ўтказилган суҳбат давомида улар бу ерда  яратилган қулайликлардан,  соҳа ходимлари эса давлатимиз томонидан тиббиёт ходимларига қаратилаётган эътибордан мамнун эканликларини билдирдилар.

  Учрашув якунида соҳа ходимларини қизиқтирган саволлар ва  айрим муаммолар бўйича амалдаги қонунчиликка асосан батафсил жавоблар берилди.

           Шу куни “Carmen Plus” тиббиёт маркази ходимларининг бир гуруҳи партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномаси ва эсдалик совғалар топширилди. Шунингдек, бу ерда O‘zLiDePнинг қуйи бўғини ҳам ташкил этилди. Шу тариқа Бухоро шаҳридаги бошланғич партия ташкилотлари сони 99 тага етказилди. 




Report Page