Cабзи нархи нега қимматлашди? Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий муносабати

Cабзи нархи нега қимматлашди? Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий муносабати

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


АОКАда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева иштирокида ўтказилган брифингда шу ҳақда маълумот берилди:

— Хабарингиз бор, жорий йилнинг апрель-май ойларида сабзининг бозорлардаги ўртача нархи 2000-2500 сўмни ташкил этган. Аммо, ҳозирги пайтда сабзининг нархи кескин ошиши кузатилмоқда. Жорий йилнинг эртаки муддатлари, яъни февраль-март ойларида фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг асосий майдонларида

15,2 минг гектар,  аҳоли томорқа майдонларида эса 18,4 минг гектар сабзи экинлари экилган.

Жорий йил февраль ва апрель ойларида ҳавонинг кескин совиб кетиши кузатилди. Айнан шу сабабли эртаки муддатда экилган сабзининг пишиши 20-25 кунга узайиши қайд этилди. Шу боис сабзининг мавсумий тўлиқ етилиш ва йиғиштириб олиш муддати июнь ойининг охирига тўғри келмоқда.

Айни пайтда Вазирлик тегишли мутасаддилар билан биргаликда маҳсулотни қисқа муддатда даладан йиғиштириб олиш ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий деҳқон бозорларига ўз вақтида етказиб бериш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқди.

Қайд этиш керакки, айни пайтда фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ғалладан бўшаган 40,5 минг гектар майдонларга сабзи экиш режалаштирилган. Деҳқонларимиз томонидан тўқсонбости усулида сабзи экинларини экиш тизими яратилган, бу усулда экишни фойдаси эрта баҳорда арзон ва мўл сабзавотлар етиштириш имконини яратиш баробарида, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари танқис бўлган пайтда, витаминли маҳсулотлар билан ички бозор эҳтиёжини қоплайди, экспорт имкониятларини кенгайтириб деҳқонларни бойитади.

Республика бўйича 2021 йилда эртаки ҳосил олиш учун 2020 йил кеч кузда тўқсонбости усулида 30,3 минг гектарга ёки ўтган йилга нисбатан 5,8 минг гектарга кўп сабзи экилган. Бу эса сабзини апрель ойидан бошлаб бозорга чиқариш, экспорт географиясини кенгайтириш ва экин ерлардан бир йилда уч муддат маҳсулот етиштириш орқали самарали фойдаланиш имконини беради.

Республикада экспорт учун Сабзининг истиқболли навлари навлари кўп экилиб келинмоқда. Хорижий навларидан “Шантане 2461”, “Нантская 4”, “Курадо шантане Ғ1”, “Новая Курадо”, “Каскаде Ғ1”, “Карсон Ғ1” навлари хам экилиб келинмоқда.

Сўнгги йилларда сабзи етиштиришда инновацион ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш натижасида ҳосилдорлик 20-25 тн.дан 30-40 тн.гача оширилишига эришилди. Бу эса ўз навбатда 1 кг сабзи етиштириш таннархи 700-800 сўмга (6,5-7,5 цент) ёки 1,5 баробар арзон бўлишига олиб келинмоқда.

 

✔️ 2020 йилда Ўзбекистон 9 та давлатга сабзи экспорт қилган

2020 йил мобайнида республикамиз томонидан 9 та чет мамлакатларига сабзи экспорт қилинган бўлиб, асосан Қозоғистон Республикасига 28,6 минг тн (3,8 млн долл. ўртача нархи 13 цент/кг), Қирғизистон Республикасига 19,9 минг тн (2,7 млн долл. ўртача нархи 14 цент/кг), Россия Редерациясига 2,9 минг тн (486 минг долл. ўртача нархи 17 цент/кг) ва Афғонистон Республикасига 334 тн (39 минг долл. ўртача нархи 12 цент/кг) экспорт қилинган. Экспорт қилинган сабзининг тахминан 75 фоизи (апрель-май ойларига, яъни эртаги сабзи ҳисобига тўғри келади).


✔️ Республикада сабзини қайта ишловчи 300 минг тн қувватга эга 55 та корхона фаолият юритади

Республикада сабзинини қайта ишловчи 250-300 минг тн қувватга эга 55 та корхоналар фаолият юритади. Улар томонидан сабзи асосан қуритилган, шок ҳолда музлатиш шаклида қайта ишланади. Қайта ишлашга хом-ашё сифатида асосан сабзининг кечки навлари олинади. Сабаби, кечки сабзи маҳсулотида қуруқ қолдиқ миқдори юқори бўлиб, маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги сарф-харажатларни камайтиради.


✔️ Қиш-баҳор мавсумида аҳоли истеъмолини таъминлаш мақсадида 400 минг тоннадан зиёд сабзи маҳсулоти заҳира қилинади

Республида барча тоифадаги хўжаликлари томонидан

2021 йилда жами 2 млн 300 минг тонна, шундан фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 1 млн 450 минг тонна ҳамда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида 850 минг тонна сабзи етиштирилади.

Маълумот учун: барча тоифадаги хўжаликларда 2020 йилда 2 млн 294 минг тонна сабзи маҳсулот етиштирилган.

Аҳолини йиллик талаби 700-800 минг тн (тиббий меёр бўйича бир киши учун бир йиллик талаб 19,6 кг) ташкил этади. Шунингдек, қиш-бахор мавсумида аҳоли истеъмолини таъминлаш мақсадида 400 минг тн.дан зиёд (150-180 минг тоннаси маҳсус омборхоналарда ва 250 минг тоннаси ахоли хонадонларда) сабзи маҳсулоти захира қилиниб, тўқсонбости усулида экилган сабзи етиштириш тасдиқланган график асосида ички бозорларга етказиб берилади.

Жойларда ўрнатилган мониторинг натижаларига асосан республикада жорий йилнинг 15 июнгача 280,0 минг тн (йиллик режанинг 12%) сабзи етиштирилди, шундан 39,0 минг тонна (ўтган йилга нисбатан 133%) сабзи экспортга йўналтирилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказилган апробация натижалари бўйича эрта баҳор ойларида яъни февраль-март ойларида экилган сабзи жорий йилнинг 28-30 июндан бошлаб ёппасига даладан йиғиштириб олиниши бошланади. Бу эса ўз навбатида бозорларимизда сабзини ўртача нархини 1,5-2,0 минг сўмгача пасайишига олиб келади.

Республика ҳудудларининг иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда сабзи маҳсулоти октябргача далаларда етиштирилиб, аҳолига етказиб бериш бўйича прогноз параметрлар белгиланган.

Бугунги кунда республиканинг деҳқон бозорларида сабзининг ўртача нархлари 6000-8000 сўм/кг бўлса, фермер хўжаликлари дала майдонларида 4000-5000 сўм/кггача ташкил этмоқда.

Report Page