“CYBER 10 DAY” комплекс тарғибот тадбирлар доирасида кибержиноятлардан огоҳ бўлишга қаратилган инновацион танловлар ўтказилади

“CYBER 10 DAY” комплекс тарғибот тадбирлар доирасида кибержиноятлардан огоҳ бўлишга қаратилган инновацион танловлар ўтказилади

https://t.me/aoka_uz

АОКАда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходими Саидкамол Содиқов кибержиноятчиликни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан маълумот берди:

Сўнгги йиллардаги ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиб содир этилган жиноятларнинг ўсиш тенденцияси сақланиб қолмоқда.

Шу сабабли, кибержиноят деб айтилаётган ҳолатлар сони

бир неча баробарга ортиб, умумий жиноятчиликнинг катта қисимини ташкил қилмоқда.

Шу турдаги жиноятларнинг сабаблари чуқур ўрганилганида фирибгарлар томонидан турли ҳил усуллардан фойдаланиб содир этаётганлиги маълум бўлди.

Жумладан, жиноятларнинг:

- Телефон қўнғироқлари давомида ўзини тўлов компанияси (“Click” ва б.) ёки банк хавфсизлик хизмати ходими деб таништириб, карта рақами ва махфий кодини қўлга киритиш орқали (17 фоизи),

- Моддий ёрдам, онлайн кредит, ютуқли ўйин ғолиби каби алдовлар билан юборилган сохта ҳавола орқали банк карта махфий кодни қўлга киритиш йўли билан (34 фоизи);

- Онлайн савдо платформалари орқали карта рақами ва кодининг ошкорлаштирилиши натижасида (14 фоизи),

- Олдиндан тўловларни амалга оширишга эришиб, пулларни қайтармасдан ва келишувни бажармасдан жабрланувчининг маблағи қўлга киритиш йўли билан (22 фоизи),

- Умра учун тўплаган пулларини тасдиқловчи кодни қўлга киритиш орқали;

- Сохта онлайн молиявий биржалар орқали ("Бинанс" ва б.) содир этилганлиги аниқланган (9 фоизи).

Шунинг учун, бундан кейинги ишларимизда банк карталари билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш ва аҳоли орасида “рақамли иммунитет”ни шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги “Интернет тармоғида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 февраль кунидан бошлаб 10 кун давомида Тошкент шаҳрининг банк карталари билан боғлиқ мурожаатлар энг юқори бўлган Олмазор, Чилонзор ва Юнусобод туманларида “CYBER 10 DAY” (Сайбер тен дей) комплекс тарғибот тадбирларга старт берилди.

“CYBER 10 DAY” комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай” шаклидаги аҳолининг ҳар бир қатлами ўртасида индивидуал ёндашув асосида олиб борилади.

 Тадбир давомида, корхона, ташкилот, муассасалар ва таълим муассасалари шунингдек, бозорлар, савдо комплекслари ва жамоат жойлари ҳам қамраб олинади. Тадбирларини янада қизғин тус олдириш мақсадида таниқли санъаткорлар жалб этилади.

Уларга банк карта бошқарувини тасдиқловчи кодни ошкор этиш орқали пул маблағлари талон-торож қилиниши ҳамда глобал тармоқ орқали содир этилаётган бошқа жиноятларнинг оғир оқибатлари хусусида тушунтириш ишлари олиб борилади.

Аҳолини ушбу турдаги жиноят усулларидан хабардорлигини ошириш ҳамда кибержиноятлардан химояланиш бўйича расмий Ютуб каналимизда жойлаштирилган тарғибот видеолавҳалари орқали жойларда амалий кўрсатиб берилади.

Тадбирлар давомида кибержиноятларга қарши курашишни тарғиб қилувчи ҳамда кибержиноятлардан огоҳ бўлишга қаратилган 10 дан ортиқ инновацион ёндашув асосида танловлар ўтказилиши режалаштирилган.

Жумладан:

- маҳаллалар ўртасида “Энг яхши маҳалла”;

катта ёшдаги аҳоли вакиллари, нафақахўрлар иштирокида “Банк картаси кодини ҳеч кимга бермайман” номли;

- блогерлар ўртасида “Энг яхши контент”;

-  таълим муассасаларидаги ёшлар, ижодий фаолият билан шуғулланувчи аҳоли ўртасида “Энг яхши монолог”, “Энг яхши иншо”, “Энг яхши шеър” танловлари;

- 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Киберхавфсизлик билимдонлари” интеллектуал ўйинлари шулар жумласидандир.

Комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари 2023 йилнинг 1 март кунига қадар давом этиб, танловларда фаол иштирок этган ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш тадбирлари Ёшлар ижод саройида ўтказилиши белгиланган.

Танлов жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида тадбирларнинг ҳар бир босқичи фото ва видеога олиниб, Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказининг ижтимоий тармоқлардаги Ютуб ва телеграм каналларида ҳамда ушбу тадбирлар учун махсус ишлаб чиқилган www.cyber10day.uz веб-сайтида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилади.

Ҳурматли Тошкент шаҳар фуқаролари комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирларида барчангизни фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.  


Report Page