CУД ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРДАН АСОСИЙ МАҚСАД ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШДИР
Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раисиБ.Эргашев ҳамда туман суди судьяси А.Рахимовлартомонидан Олтиариқ туман Маъданият уйи биносидаги“Менинг маҳаллам –менинг судьям” шиори остидаги, янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, чақалоқ савдосига қарши кураш, чақалоқ савдосини олдини олиш, сайлов кодекси ва сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик масалалари, одам савдосимавзуларида фуқаролар ва ёшларни хуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ўтказилган давра сухбати ҳамда сайёр суд мажлиси
“Бугунги кунда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаси билан боғлиқ қатор ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Янги қабул қилинаётган қонунлар ана шу ислоҳотларнинг натижаси сифатида намоён бўлмоқда дейиш мумкин.
Масалан, 2021 йил давомида Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-664-сонли, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-665-сонли, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-666-сонли, “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-667-сонли, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-673-сонли, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-675-сонли, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-679-сонли Қонунлари шулар жумласиданди. Қабул қилинган мазкур қонунлар билан бир қатор кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган, ушбу қонунлар жиноят ҳамда маъмурий ишларни юритишни янги босқичга олиб чиқиб, одил судловни таъминлашга, фуқароларга қулайликлар яратиш, суд ҳуқуқ соҳасида шаффофлик ва адолатни таъминлашга хизмат қилади.
Жумладан, Жиноят-процессуал кодексига (ЖПК) янги “Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув” деб номланган 62/1-боб киритилди.
Унга кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ёки кўпи билан10 йилгача озодликдан махрум қилиш жазоси белгиланган оғир жиноятни содир этган шахс, агар ўзига қўйилган гумонга ёки айбловга рози бўлса, жиноятни очилишига фаол кўмаклашса ва келтирган зарарини тўласа, назорат қилувчи прокурор билан айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузиши мумкин.
Бунинг учун шахс ўз харакати мохиятини англаб етган, химоячиси билан холи қолиб махфий холда маслахатлашган, унга қўйилган гумон ёки айблов ва зарар миқдорини инкор этмаган бўлса бас.
Айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузиш хақидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки терговнинг исталган босқичида берилиши мумкин ва илтимоснома 24 соат ичида прокурорга юборилиши, прокурор эса 72 соат ичида илтимосномани қонунийлигини текшириб чиқиб қаноатлантириши ёки рад қилиши лозим.
Агар илтимосномани қаноатлантириш лозим деб топилса, прокурор билан гумон қилинувчи, айбланувчи ва химоячи ўртасида келишув имзоланади.
Рухсат берсангизлар сизларнинг эътиборингизни яна бир масалага қаратмоқчиман. Барчангизнинг хабарингиз бор бу йил мамлакатимизда ўзига хос сиёсий йил ҳисобланади. Чунки айнан 2021 йилда Ўзбекистон Республикасида президентлик сайловлари ўтказилади. Хабарингиз бор бир қанча вақт муқаддам Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда Сайлов кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра мамлакатимизда Прлезидентлик сайловларини ўтказиш вақти ўзгартирилди. Эндиликда аввалгидек сайловлар президентлик сайловлари ўтказилиши белгиланган йилнинг декабр ойи учинчи ўн кунлиги биринчи якшанбасида эмас, балки президентлик сайловлари ўтказиладиган йилнинг октябрь учинчи ўн кунлиги биринчи якшанбасида ўтказиладиган бўлди. Бу ўз навбатида фуқароларимиз учун қулайликлар яратиш учун амалга оширилган бўлиб, фуқаролар қишнинг айни аёзли кунларида қийинчиликларга дуч келмасликлари учун амалга оширилди.
Шу билан бир қаторда шуни ҳам таъкидлаб ўтишим лозимки, Республикамизнинг хар бир фуқароси яъни 18 ёшга тўлган, ақли расо шахс сайлаш ҳуқуқига эга, ҳозирги кунда куплаб юрттошларимиз ўқиш, ишлаш мақсадида чек элда яшаб келмоқда, ўз-ўзидан савол туғилади, сайлов жараёнларида ушбу фуқаролар қандай тартибда сайловда иштирок этиши мумкин.
Сайлов қонунчилигимизнинг 271-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхатлари мазкур муассасалар бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.
Чет давлатларда турган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан ўн беш кун олдин ёзма шаклда ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларнинг уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотларни текширади ва фуқарони сайловчилар рўйхатига киритиш ҳақидаги масалани ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 мартдаги ЎРҚ-679-сонли қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчаларбўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтК қуйидаги модда билан тўлдирилди:
“2011-модда. Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 158-моддаси учинчи қисми «воситаларидан» деган сўздан кейин «телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан» деган сўзлар билан тўлдирдилар.
“Кун тартиюидаги кейинги масалага тўхталишни истамас эдим. Чунки биз ўзбекларда бундай нарса йўқ бўлиши ҳам мумкин эмас, дегим келади. Бироқ бугунги кунда шундай ҳодисаларнинг гувоҳи бўлмоқдамизки, таажжубдан ёқа ушлашинг тайин. Ҳа, гап нима ҳақида кетаётганини англаб турибсизлар. Гап айнан чақалоқ савдоси ҳақида бормоқда. Чақалоқ савдоси бизнинг миллатимиз, менталитетимизга умуман ёд бўлган бу тушунчага афсуски бугун тез-тез дуч келмоқдамиз. Бугун чақалоқ савдоси ҳолатлари бизнинг диёрда ҳам қайд этилмоқда. Бироқ қандай қилиб инсон ўз фарзандини сотиши, ўз қўли билан бегона шахсларга бериб юбориши мумкин. Ахир бу ўта кетган жиноятку! Ахир фарзандини таъминлай олмас экан уни бошқа шахсларга беришнинг қонуний йўллари ҳам мавжудку, ахир фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар тартибида фарзандликка олиш ҳам мумкинку, суд, фарзанднинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, ўша норасида ҳам ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишини таъминлайдику. Афсуски, одамлар буни тушуниб етишганича йўқ. Афсуски одамлар ўз ҳаракатлари узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишига олиб келиши муқаррарлигини англаб етишганича йўқ. Мен сизлардан илтимос қиламан, сизлардан сўрайман, сизларни огоҳлантираман ва сизларга тушунтириб ўтаман, ҳар қандай турдаги чақалоқ савдоси, одма савдоси қонуний жавобгарликка сабаб бўлади, ва албатта, айбдорлар қонуний жазосини олади”.
Жорий йилда Президентимиз томонидан судлар фаолиятини рақамлаштириш, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигига, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлар юзасидан тушунтиришлар ва барча берилган саволларга жавоб берилди.
Б.Эргашев,
Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судираиси
А.Рахимов,
Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди судьяси