CУД ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРДАН АСОСИЙ МАҚСАД ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШДИР

CУД ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРДАН АСОСИЙ МАҚСАД ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШДИР


Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Б.Эргашев томонидан Олтиариқ туман Полосон М.Ф.Й биносида“Менинг маҳаллам –менинг судьям” шиори остидаги, янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, чақалоқ савдосига қарши кураш, чақалоқ савдосини олдини олиш, сайлов кодекси ва сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик масалалари, одам савдосимавзуларида фуқаролар ва ёшларни хуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича давра сухбати ҳамда сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Бу йил мамлакатимизда ўзига хос сиёсий йил ҳисобланади. Чунки айнан 2021 йилда Ўзбекистон Республикасида президентлик сайловлари ўтказилади. Хабарингиз бор бир қанча вақт муқаддам Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда Сайлов кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра мамлакатимизда Прлезидентлик сайловларини ўтказиш вақти ўзгартирилди. Эндиликда аввалгидек сайловлар президентлик сайловлари ўтказилиши белгиланган йилнинг декабр ойи учинчи ўн кунлиги биринчи якшанбасида эмас, балки президентлик сайловлари ўтказиладиган йилнинг октябрь учинчи ўн кунлиги биринчи якшанбасида ўтказиладиган бўлди. Бу ўз навбатида фуқароларимиз учун қулайликлар яратиш учун амалга оширилган бўлиб, фуқаролар қишнинг айни аёзли кунларида қийинчиликларга дуч келмасликлари учун амалга оширилди.

Шу билан бир қаторда шуни ҳам таъкидлаб ўтишим лозимки, Республикамизнинг хар бир фуқароси яъни 18 ёшга тўлган, ақли расо шахс сайлаш ҳуқуқига эга, ҳозирги кунда куплаб юрттошларимиз ўқиш, ишлаш мақсадида чек элда яшаб келмоқда, ўз-ўзидан савол туғилади, сайлов жараёнларида ушбу фуқаролар қандай тартибда сайловда иштирок этиши мумкин.

Сайлов қонунчилигимизнинг 271-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхатлари мазкур муассасалар бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.

Чет давлатларда турган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан ўн беш кун олдин ёзма шаклда ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

“Бугунги кунда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаси билан боғлиқ қатор ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Янги қабул қилинаётган қонунлар ана шу ислоҳотларнинг натижаси сифатида намоён бўлмоқда дейиш мумкин. Масалан,2021 йил давомида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-679-сонли Қонунлари шулар жумласидан. Қабул қилинган мазкур қонунлар билан бир қатор кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган, ушбу қонунлар жиноят ҳамда маъмурий ишларни юритишни янги босқичга олиб чиқиб, одил судловни таъминлашга, фуқароларга қулайликлар яратиш, суд ҳуқуқ соҳасида шаффофлик ва адолатни таъминлашга хизмат қилади.

Бугунги кунда шундай ҳодисаларнинг гувоҳи бўлмоқдамизки, таажжубдан ёқа ушлашинг тайин. Ҳа, гап нима ҳақида кетаётганини англаб турибсизлар. Гап айнан чақалоқ савдоси ҳақида бормоқда. Чақалоқ савдоси бизнинг миллатимиз, менталитетимизга умуман ёд бўлган бу тушунчага афсуски бугун тез-тез дуч келмоқдамиз. Бугун чақалоқ савдоси ҳолатлари бизнинг диёрда ҳам қайд этилмоқда. Бироқ қандай қилиб инсон ўз фарзандини сотиши, ўз қўли билан бегона шахсларга бериб юбориши мумкин. Ахир бу ўта кетган жиноятку! Ахир фарзандини таъминлай олмас экан уни бошқа шахсларга беришнинг қонуний йўллари ҳам мавжудку, ахир фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар тартибида фарзандликка олиш ҳам мумкинку, суд, фарзанднинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, ўша норасида ҳам ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишини таъминлайдику. Афсуски, одамлар буни тушуниб етишганича йўқ. Афсуски одамлар ўз ҳаракатлари узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишига олиб келиши муқаррарлигини англаб етишганича йўқ. Мен сизлардан илтимос қиламан, сизлардан сўрайман, сизларни огоҳлантираман ва сизларга тушунтириб ўтаман, ҳар қандай турдаги чақалоқ савдоси, одма савдоси қонуний жавобгарликка сабаб бўлади, ва албатта, айбдорлар қонуний жазосини олади”.

Жорий йилда Президентимиз томонидан судлар фаолиятини рақамлаштириш, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигига, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлар юзасидан тушунтиришлар ва барча берилган саволларга жавоб берилди.

Б.Эргашев

Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси

Report Page