“COVID-19”: вилоят тиббиёт муассасаларига зарур ускуна ва жиҳозлар

“COVID-19”: вилоят тиббиёт муассасаларига зарур ускуна ва жиҳозлар

Buxoro.uz

Мамлакатимизда “COVID-19” пандемиясини жиловлаш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, бу касалликка қарши курашишда соғлиқни сақлаш тизимида бутунлай янгича тизим яратилиши мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида бўлиб ўтаётган ҳар бир видеоселектор йиғилишларида алоҳида таъкидланмоқда. Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони кўпайиб бораётгани муносабати билан айниқса, даволаш-профилактика ишлари сифатини тубдан яхшилашга эътибор кучайтирилмоқда.

Зеро, карантин чекловлари қайта кескин кўриниш олаётган шу кунларда республикамиз Президенти томонидан юртимизда пандемия оқибатларини бартараф этиш учун қанча маблағ керак бўлса, албатта ажратилиши, лекин дори воситалари қимматлашса, соғлиқни сақлаш тизимида муаммолар юзага келса, бу одамларимизнинг норозилигига олиб келиши муқаррарлиги, ана шу жиҳатни қаттиқ назоратга олиш кераклиги уқтирилгани ҳолда мутасаддилар зиммасига жиддий талаблар қўйилмоқда.

Шу мақсадда қатор амалий саъй-ҳаракат олиб борилаётган вилоятимизда тождор вирус—ўта хавфли касаллик билан оғриган беморларга ёрдам бериш, уларга нафас йўлларида келиб чиқаётган муаммоларга қарши самарали курашишда кислород таъминотини яхшилаш мақсадида 50 дона (ҳар бири 12 миллион сўмлик) тиббиёт концентратори олинди.

undefined

Карантин марказида, вилоятдаги махсус жиҳозланган тиббиёт муассасаларида даволанаётган юртдошларимиз учун бу ускунанинг ўзига хос афзаллик жиҳати бор, албатта. Бундан ташқари, айнан коронавирусга қарши даво чоралари кўрилаётган муассасаларда беморлар саломатлигини тиклаш мақсадида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 100 дона махсус СИПАП аппарати тақдим этилди.

undefined
undefined

Муайян ва барқарор босим остида ўпкага сунъий нафас берувчи ноёб вентильяция ускунаси 1981 йилда австралиялик врач, тиббиёт фанлари доктори Колин Салливанн томонидан кашф қилинган бўлиб, ҳозирда ўпка яллиғланиши ва ундаги бошқа юқумли касалликларга қарши, организмни тоза ҳаво билан тўйинтиришда, зарарланган тўқималарни тиклашда бутун дунёда кенг қўлланилаётган самарали восита ҳисобланади. Ундаги бир неч кунлик даво муолажалари беморнинг фавқулодда ўлим хавфини кескин камайтириши ва уларда нормал уйқуни таъминлаш хусусиятига эга. 

Умуман, юқоридаги саъй-ҳаракатлар, касалхоналарни беморлар талаб ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ҳар бирининг қиймати 84 миллион сўм бўлган кўп функцияли СИПАП замонавий ускунаси билан таъминлашда бевосита вилоят ҳокимлигининг ташаббускорлиги бор. Бу жойлардаги тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, ўта хавфли касалликни тезроқ бартараф этиш мақсадига қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page