COVID-19 сабаб АҚШда сил касаллигига чалинганлар сони камайди.
COVID-19 сабаб АҚШда сил касаллигига чалинганлар сони камайди.![](/file/42de9768ce968f4f21a5f.jpg)
CDC (АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази) марказларитомонидан эълон қилинган дастлабки маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда сил касаллиги ташхиси 2020 йилда 20 фоизга камайди ва 2021 йилда COVID-19 пандемиясидан олдинги сил касаллиги ташхисига қараганда 13 фоизга паст бўлиб қолди.
Янги маълумотлар шуни кўрсатадики, пандемия Қўшма Штатлардаги сил касаллиги тенденцияларига сезиларли таъсир кўрсатди. COVID-19 дан кейин сил касаллиги ташхиси одатда ҳар йили 1% дан 2% гача камайди. Мутахасиссларнинг 2020 ва 2021-йиллардаги пасайишлар COVID-19 пандемияси билан боғлиқ бўлган омиллар яъни ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва дизенфекция жараёнларини кучайтирилганлиги билан боғлиқ деб изоҳлашмоқда.
Санэпидхизмат
Матбуот хизмати