Чорвачиликда сифатли маҳсулот етиштириш ва қайта ишлашда инновацион технологияларнинг аҳамияти
Жорий йилнинг 22 июнь куни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида "Чорвачиликда сифатли маҳсулот етиштириш ва қайта ишлашда инновацион технологияларнинг аҳамияти" мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Мазкур конференцияни “Хусусий зоотехния” кафедраси мудири О.Махмадияров ҳамда “Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси” кафедраси мудири Р.Пардаевлар ҳамкорлигида ташкил қилинди.
Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси кафедраси мудири Р.Пардаев модераторлик қилган мазкур тадбирда чорвачилик тармоғида олиб борилаётган бир қатор тадқиқот ишлари натижалари соҳа мутахассислари томонидан баён қилинди.
Конференцияни университет ректори, Биология фанлари доктори, профессор Х.Юнусов кириш сўзи билан очиб берди.
Тадбир давомида ҚЧЕИТИ директори қ.х.ф.д. (DSc) Э.Шаптаков, "Орзу-Олим-Дилмурод"асаллари фермер хўжалиги раиси О.Илёсов ва пленар йиғилиш иштирокчилари сўзга чиқдилар.
Мамлакатимиз аҳолисини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлашда зотдор молларнинг бош сонини кўпайтириш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш, маҳаллий урчитилаётган моллар наслини яхшилаш, чорва ҳайвонларидан олинадиган маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Ушбу масалаларни ижобий ҳал қилишда соҳа мутахассисларининг билим ва тажрибаларидан самарали фойдаланиш муҳимдир. Шуларни инобатга олган ҳолда мазкур тармоқда олиб борилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ҳар бир мутахассис ўз олдига аниқ вазифаларни қўя олса, нур устига аъло нур бўлар эди.
Шу нуқтаи назардан ҳам бугунги ташкил этилган илмий-амалий конференция ўзининг муҳимлиги билан ажралиб туради.
Ахборот хизмати