Чорвачилик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашнинг муаммолари, ечимлари ва ривожлантириш истиқболлари

Чорвачилик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашнинг муаммолари, ечимлари ва ривожлантириш истиқболлари


Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида “Чорвачилик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашнинг муаммолари, ечимлари ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди.

Халқаро анжуманни университет ректори, профессор Худайназар Юнусов очиб берди ва барча меҳмонларни қутлади. Ректор конференсия мавзусининг айни кундаги долзарблиги, бу борада таълим масканида олиб борилаётган илмий изланишлар ва тадқиқотлар хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди, шунингдек, ҳамкор олий таълим муассасалари билан қилинаётган ҳамкорликлар хусусида сўзлади.

Халқаро конференсияда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Латвия, Украина, Полша давлатларидан соҳа мутахассислари, ёш олим ва тадқиқотчилар онлайн ва офлайн тарзда иштирок этишди.

Халқаро конференсияда чорвадан олинадиган маҳсулотларни сақлаш, уларни қайта ишлаш ва чорвачилик соҳасида инновацион технологиялардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Конференсия шўбаларга бўлинган ҳолда давом этмоқда...


Ахборот хизмати


Report Page