Чирчиқдаги талончилик фош этилди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 20 апрель куни 2 номаълум шахс Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи С.А. исмли аёлни қўлидан ичида 150000 сўм пули ва “Samsung” русумли мобиль телефони бўлган сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳар Низомий кўчасида яшовчи И.А. ва Бўстонлиқ тумани Янгиовул ҚФЙда яшовчи Н.Қ.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси