Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ўқишга таклиф этади

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ўқишга таклиф этади

Ёшлар кундалиги

Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) 1-февралидан 31-мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади. Ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан мудофаа ишлари бўлимларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза (билдирги);

чақирилувчининг қайд этиш гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;

номзод томонидан қўлда ёки компютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета;

ўқиш, иш ёки хизматни ўташ жойидан (агар ўқиётган, ишлаётган ёки хизматни ўтаётган бўлса) тавсифнома ҳамда маълумотнома;

ота-онасининг ОҲТМга ўқишга киришига розилик хати (вояга етмаганлар учун);

3×4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5×6 см ўлчамдаги 4 та фотосурат (бош кийимсиз);

ОҲТМга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси).

Қуйидаги ҳужжатлар мудофаа ишлари бўлимлари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси.

Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда, чақирилувчининг қайд этиш гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.

Қўшимча маълумотлар

Кейинги навбатда амалга ошириладиган ҳаракатларни Мудофаа вазирлигининг норматив ҳужжат талабларига асосан мудофаа ишлари бўлимлари белгилаб беради. Ҳозирда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти 8 та йўналиш бўйича мутахассисларни тайёрламоқда.

Билим юртида бакалаврларни тайёрлаш учун қуйидаги кафедралар фаолият юритмоқда:

Тактика;

Қуруқликдаги қўшинлар ҳаво ҳужумидан мудофаа;

Қуролланиш ва отиш;

Техник таъминот;

Жисмоний тайёргарлик ва спорт;

Гуманитар фанлар;

Артиллерия;

Жанговар таъминот;

Қўшинлар кундалик фаолияти ва қўшинларни бошқариш;

Тиллар;

Табиий фанлар;

Умумтехника фанлар.

Билим юртида курсантлар 4 йил таҳсил олади ва ўқиш давридаги барча сарф-харажатлар Мудофаа вазирлиги томонидан қопланади.

Report Page