Чиноз туманида «жиҳодчилар» экстремистик оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди
Toshkent viloyati IIBBАввалроқ, Тошкент вилояти ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли профилактик тадбирлари ўтказилаётгани ва Зангиота туманида тадбир натижалари ҳақида хабар берилган.
Ҳозирда ушбу тадбир ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда вилоятнинг барча шаҳар-туманлари кесимида давом эттириляпти.
⚡️ Жумладан, куни кеча Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ томонидан Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда яширин фаолият олиб бораётган «жиҳодчилар» оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди.
Суриширув давомида ушбу шахслар "жиҳод" мақсадида Сурия давлатига чиқишни режалаштирганликлари аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, тадбир доирасида жиноятчиликни жиловлаш ва тергов органлари томонидан қидирув эълон қилинган шахсларни аниқлаш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирлар белгилаб олинган.
«Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбирлари натижалари мунтазам равишда расмий саҳифаларимиз орқали ёритиб борилади.
ИИББ Ахборот хизмати