“Чин диёр масофа билмас” деб номланган масофавий ижодий учрашув
ТКТИ Шаҳрисабз филиали матбуот котиби Турдиалиева Гулноза2020 йил 8 май куни Тошкент кимё-технология институти Шахрисабз филиалида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими шоир Бобур Бобомурод билан «Чин диёр масофа билмас»деб номланган масофавий ижодий учрашув бўлди.Ушбу учрашувда тошкент кимё технология институти шаҳрисабз филиали АРМ ходимлари ҳам қатнашдилар.
Бобур Бобомурод улуғ адиб Абдулло Авлонийнинг ”тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот,ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат” сўзлари билан бошлади. Ҳозирги вақтда бутун дунё Пандемия COVID -19 вируси билан бутун дунё кўрашмоқда.Бу вирус мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Шундай оғир пайтда болаларимизни ушбу кўринмас ёвдан асраш учун уларга масофадан туриб онлайн дарслар ўтилмоқда. Уларни ўйда қолиб дарс қилишлари ҳамда қизиқарли бадиий адабиётлар мутоола қилишларига сиз жонкуяр устозлар ва ахборот ресурс маркази ходимларига янада кўпроқ маъсулият юклайди. Биз боларимизни теран фикрлаши учун уларни энг аввало китобга ошно қилишимиз керак. Сўнгги йилларда адабиётга эътибор тубдан ўзгарди, бунга мисол тариқасида кўплаб китоб тадбирларини ўтказилганлигидир. Шунинг билан бирга ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Кутубхонанинг китоб базасини янада ошириш ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара адабиётларини электрон шаклларини талаба ва ўқувчиларга етказиб бериш зарур. Газета ва журналларга обуна бўлиш керак.Болага китоб бериш зарур. Ўйлайманки китобни тарғибот қилиш керак.Киноларни сценарийси китобдан олинади. Китоб улуғ зотлигини гапириб ўтдилар.
Китоб нима, кутубхона-чи
Афсус билмас айрим кимсалар.
Бу фикримни тасдиқлаб гўё,
Бош тебратар кўм-кўк майсалар.
Афсусланар она табиат
Нодонларнинг ишларин кўриб:
Китобни унутиб фақат ўйларлар
Ҳамма нарсани бойликка йўйиб.
Тарихни бир эсланг, эй нодон дўстим
Китоб қадрин шоҳлар ҳам билган.
Илм манбаи-китобни берган.
Юртга ёвузлар хавф солса агар,
Халқин ўйлаб азоблар тортган.
Тилло-ю, жавохир қатори бунда
Китобни хам туяга ортган.
Биз-чи,биз нималар қилдик
Қўлда “сотка”, кўзимиз пулда
Онгимиз занглади ўқимай китоб,
Натижа: миямиз бир сиқим кулда.
Китоб нима, савол қўйдим мен
У билим манбаи,агар билсангиз.
Кутубхона -билим ўчоғи
Сезасиз гар унга назар солсангиз.
Китоб ўқинг, қилмайсиз афсус
Китоб бу-офтоб, йўлни ёритар.
Маънавий бойлик манбаидир у
Пул эса кишини бевақт қаритар.
Юртбошим эслатиб қўйдилар бизга,
Ташаббус кўрсатиб қилдилар хитоб:
“Хечдан кўра-кеч, деган халқимиз
Шунингчун олингиз қўлга бир китоб!”
Ташаббусни қўллаб-қувватлаб
Келинг қўлга китоб олайлик.
Она юрт равнақи, келажак учун
Бу тўғри йўл эканин, эсга солайлик!
Шундан сўнг конференция эркин мулоқат ва савол жавоб шаклида давом этди. Қатнашчилар ўзини қизиқтирган саволлари билан мурожоат қилдилар ва жавоб олдилар.