Чигирткага қарши машғулот ўтказилди 

Чигирткага қарши машғулот ўтказилди 

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан аҳоли ва ҳудудларни табиий офатлардан муҳофаза қилиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бўстонлиқ туманинг Чимбойлиқ қишлоғи ҳудуди адрликларида “Зарарли чигирткаларга қарши курашиш” мавзусида кўргазмали махсус тактик ўқув- амалий машқи ўтказилди.

Машғулотларда Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва тиббиёт бирлашмаси, вилоят Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматининг вилоят филиали ходимлари иштирок этишди. 

Ўқув амалий машқда ўсимликларни зарарли чигирткалардан ҳимоя қилиш мақсадида техникалар ва суюқлик пурковчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда махсус кимёвий суюқлик билан зарарсизлантирилиш, махсус кимёвий суюқлик билан зарарсизлантириш жараёнида соғлиғи ёмонлашган ходимга биринчи тиббий ёрдам амалда бажариб кўрсатилди.

Бундан ташқари машғулот иштирокчилари зарарли чигирткалар табиатга хавф солаётган пайтда сайёр лабораториянинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Тадбирда жами 10 та техника воситаси ва 40 нафар мутахассис қатнашди.

Report Page