Чиқиндиларга бўлган муносабатни ўзгартириш вақти келди

Чиқиндиларга бўлган муносабатни ўзгартириш вақти келди

https://t.me/ekoqash

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Қарши туман Мирмирон маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тушунтириш ишлари давомида фуқароларга атроф муҳитга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 653 ЎРҚ да киритилган ўзгаришлар; 91 пр 1 моддасига кўра Маиший ва ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштириши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорида жарима солинишига сабаб бўлиши ҳамда ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўттиз бараваридан эллик бараваригача жаримага солинишига сабаб бўлиши тушунтирилди.  Тушунтириш давомида ноқонуний чиқиндихонлар пайдо бўлишини олдини олиш, юқорида келтирилган хуқуқбузарликларни юзага келишини олдини олиш мақсадида “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси билан йил бошида шартномалар қилиб кўрсатилган хизматлар учун тўловларни вақтида амалга ошириш кераклигига алоҳида тўхталиб тушунтирилди.

Қашқадарё вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/ekoqash



Report Page