Чиқиндилар орасидан тиббий ниқобларни йиғаётган ким...?

Чиқиндилар орасидан тиббий ниқобларни йиғаётган ким...?


Фото: ИИВ Ахборот хизмати

Ҳурматли юртдошлар,

Бугунги кунда республикамизда COVID-19 вируси тарқалиши сабабли карантин тадбирлари эълон қилинган бир вақтда айрим фуқаролар томонидан турли мазмундаги асосланмаган маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ ҳолатлар учраб турибди.

Видеога олиш билан бир қаторда, ушбу тасвирлар қайси ҳудудда олинганлиги аниқ кўрсатилмаслиги, айнан воқеанинг қўштироноқ ичидаги қаҳрамонини аниқлаш борасида ноқулайликларни юзага келтирмоқда.  

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда чиқиндилар йиғиш жойида бир фуқаронинг турли буюмлар билан бир қаторда "тиббий ниқоблар" тўплаётгани булар яна ишлатишга чиқариб юборилиши мумкинлиги ҳақидаги изоҳлар билан тарқалган маълумотга илова қилинган видеодаги фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш ва тегишли чоралар кўриш мақсадиди суратда кўрсатилган манзил ва шахс ҳақидаги маълумотга эга бўлсангиз Ички ишлар вазирлигининг 71 231-34-68 рақамли телефон рақамларига ҳабар беришингиз сўралади.


Хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

ИИВ Ахборот хизмати


  

Report Page